Сенат Ўзбекистоннинг ?сроилдаги элчисини тасдиқлади

19.06.2020 12:11

ТОШКЕНТ, 19 июнь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати бешинчи ялпи мажлисида Ўзбекистон Республикасининг ?сроил давлатидаги Фавқулодда ва мухтор элчисини тайинлаш тўғрисидаги масала ҳам кўриб чиқилди. Сенаторлар Феруза Йўлдошевна Махмудовани Ўзбекистоннинг ?сроил давлатидаги Фавқулодда ва мухтор элчиси лавозимига тайинлаш тўғрисида қарор қабул қилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Парламент юқори палатаси Раиси Т.Нарбаева шу кунга қадар мамлакатимиз 130 дан зиёд хорижий давлатлар билан дипломатик алоқалар ўрнатган бўлса, уларда ҳали бирорта аёл элчи тайинланмаганини таъкидлади.

– Феруза Йўлдошевна мустақил Ўзбекистоннинг биринчи аёл элчиси сифатида тарихда қолади, – деди Сенат Раиси Т.Нарбаева. – Бу шараф бўлиши билан бирга, улкан масъулият ҳамдир. Қолаверса, унинг бундай масъулиятли лавозимга лойиқ топилгани мамлакатимизда аёлларга бўлган юксак ишонч ва эътироф намунасидир. ?шонамизки, бундай эътибор ва эътирофга бундан кейин ҳам кўп маротаба гувоҳ бўламиз. Зеро, ўзбек аёллари бунга муносибдир.

Сенаторлар Ф.Маҳмудованинг фаолиятига муваффақият тилади ва  хорижда, хусусан, ?сроилда мамлакатимиз манфаатлари йўлида бор билим ва салоҳиятини ишга солиб, ўз фаолиятини намунали йўлга қўйишига ишонч билдирди.

Феруза Маҳмудова 1975 йил Тошкент шаҳрида туғилган. Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатияси университети, Эберхард ва Карл университетини (Германия)  тамомлаган.

Меҳнат фаолияти давомида Ташқи ишлар вазирлигида турли лавозимларда ва  Ўзбекистон Республикаси Президенти  ҳузуридаги Стратегик ва минтақаларара тадқиқотлар институтида ишлаган.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net