Сенат Раиси БМТнинг Ўзбекистондаги доимий мувофиқлаштирувчиси билан учрашди

13.02.2020 14:16

ТОШКЕНТ, 13 февраль. /«Дунё»АА./ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси Танзила Норбоева БМТнинг Ўзбекистондаги доимий мувофиқлаштирувчиси Хелена Фрейзер билан учрашди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Мулоқот чоғида Ўзбекистонда Барқарор ривожланиш мақсадларига (БРМ) эришиш масалалари муҳокама қилинди. Танзила Норбоева мамлакатимизда жорий йилда 17 та мақсадга эришиш бўйича кучли парламент назорати ўрнатилиши, шу йўналишда ҳукумат аъзоларининг тегишли ҳисоботларини эшитиш амалиёти жорий этилишини таъкидлади.

Учрашувда гендер тенглиги масалалар бўйича ҳамкорлик йўналишлари, Ўзбекистонда БМТнинг 75 йиллигига бағишланган тадбирларни ўтказиш масалалари муҳокама қилинди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net