Саудия Арабистони компанияси Ўзбекистонда иссиқлик электр станцияси қурилишининг биринчи босқичини бошлади

14.02.2020 10:28

ТОШКЕНТ, 14 февраль. /“Дунё” АА/. «ACWA Power» (Саудия Арабистони) компанияси Сирдарё вилоятида иссиқлик электр станцияси (?ЭС) қуриш инвестиция дастури доирасида Ўзбекистондаги амалий ишларнинг биринчи босқичини амалга оширишга киришди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири Энергетика вазирлиги матбуот хизмати маълумотига таяниб.

Янги иссиқлик электр станцияси Сирдарё ?ЭС яқинида барпо этилади ва замонавий буғ-газ қурилмалари билан (БГҚ) жиҳозланиши туфайли унинг самарадорлиги амалдагидан 1,7 баробар юқори бўлади.

Лойиҳага кўра, янги ?ЭСнинг умумий қуввати 1250-1500 МВтга тенг бўлади. Сирдарё ?ЭС энергоблокларидан деярли икки баробар самарали бўлган H/J тоифасига мансуб иккита буғ-газ қурилмаси ўрнатилади. Бу шуни англатадики, янги қурилмалар табиий газнинг шартли миқдори ҳисобидан икки баробар кўп электр энергиясини ишлаб чиқаради.

Сармоядор самарадорлиги 60 фоиздан юқори бўлган, йилига
10,0 миллиард кВт/с электр энергия ишлаб чиқариш имконига эга бўлган қурилмаларнинг энг охирги моделларидан фойдаланади.

 Янги иссиқлик электр станциясининг қурилиши тўғридан-тўғри хусусий инвестициялар ҳисобидан тўлиқ амалга оширилади ва ишлаб чиқарилган электр энергияси узоқ муддатли шартнома асосида сотилади.

Қайд этиш керак, мазкур инвестиция лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси энергетика вазири Алишер Султоновнинг жорий йилнинг 7 февралида Саудия Арабистони энергетика вазири ўринбосари Абид бин Абдулла ас-Саъдун бошчилигидаги делегацияси билан бўлиб ўтган учрашувда муҳокама қилинган эди. Делегация таркибидан «ACWA Power» компанияси бошқаруви раиси Муҳаммад Абунаян ва компаниянинг бошқа мутасадди вакиллари жой олган эди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net