Саудия Арабистони компанияси билан энергетика лойиҳаларини амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди

10.02.2020 13:42

ТОШКЕНТ, 10 февраль. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Республикаси энергетика вазири Алишер Султонов «ACWA POWER» компанияси бошқаруви раиси Муҳаммад Абунаян бошчилигидаги Саудия Арабистони делегацияси билан музокаралар ўтказди, деб хабар бермоқда «Дунё» AA мухбири.

Мулоқот чоғида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш жараёни ва келгусидаги ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди.

Энергетика вазирлиги томонидан «ACWA POWER» компанияси билан биргаликда Сирдарё вилоятида умумий қуввати 1 минг 250 МВт га тенг иккита буғ-газ қурилмасини барпо этиш бўйича лойиҳа амалга оширилмоқда. Ушбу ҳамкорликнинг ҳуқуқий асоси Тошкент шаҳрида 2019 йил 20-21 сентябрь кунлари бўлиб ўтган Энергетика бўйича инвестиция форуми доирасида имзоланган эди.

Ушбу лойиҳа Ўзбекистон Республикаси Президенти топшириғига мувофиқ амалга оширилмоқда.

Лойиҳа доирасида «AСWA Power» компанияси 1 миллиард долларга тенг тўғридан-тўғри инвестиция жалб қилиш ҳисобига иккита буғ-газ қурилмасини лойиҳалаштириш ва қуришни таъминлайди. Бунда самарадорлиги 60 фоиздан юқори бўлган сўнгги авлод буғ-газ қурилмаси моделларидан фойдаланилади. Улар йилига 10 миллиард кВт.с га яқин электр энергияни ишлаб чиқаради.

Буғ-газ қурилмаларини жойлаштириш учун Боёвут тумани ва Сирдарё вилояти Ширин шаҳрида майдончалар ажратилган.

Айни пайтда «ACWA Power» компанияси билан бирга Навоий вилоятида қуввати 500 МВт га тенг шамол электр станциясини қуриш бўйича битимни имзолашга доир музокаралар олиб борилмоқда.

Тадбирда, шунингдек, Сирдарё вилоятидаги коллеж негизида кадрлар тайёрлаш бўйича ўзаро англашув меморандуми имзолаш ҳақида келишиб олинди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net