Саудия Арабистони делегацияси “Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий ўзаро боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар” мавзуидаги халқаро анжум

11.03.2021 13:43

АР-Р?ЁД, 11 март. /«Дунё» АА/.  Ўзбекистоннинг Саудия Арабистонидаги элчиси Улуғбек Мақсудов Саудия Арабистони ташқи ишлар вазирининг сиёсий ва иқтисодий масалалар бўйича ўринбосари ?йд ас-Сақафий билан учрашди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Учрашувда Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комиловнинг Саудия Арабистони ташқи ишлар вазири шаҳзода Файсал бин Фарҳанга йўлланган мактуби топширилди. Унда Саудия делегацияси жорий йил 15-16 июль кунлари Тошкент шаҳрида ўтказилиши режалаштирилган “Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий ўзаро боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар” мавзусидаги халқаро анжуманга таклиф этилган.

Суҳбат чоғида икки давлат ташқи ишлар вазирликлари ўртасидаги сиёсий маслаҳатлашувларнинг навбатдаги йиғилишини ўтказиш масаласи муҳокама қилинди. Бундан ташқари, Ўзбекистоннинг БМТ ?нсон ҳуқуқлари бўйича кенгаши аъзолиги доирасида Президент Шавкат Мирзиёев ташаббусига биноан ишлаб чиқилаётган Ёшлар ҳуқуқлари тўғрисидаги Конвенцияси лойиҳаси юзасидан фикр алмашилди.

Ўзаро алоқаларда муҳим роль ўйнайдиган тадбирлардан бири бўлган Ўзбекистон-Саудия ҳукуматлараро қўшма комиссиянинг навбатдаги йиғилишини ўтказиш масаласи ҳам кўриб чиқилди.

Учрашувда, шунингдек, Ўзбекистон-Саудия Арабистони ҳамкорлигига доир бошқа масалалар ҳам муҳокама қилинди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net