Сардор Умурзоқов: Ўзбекистон ва Туркия кўплаб соҳаларда аниқ лойиҳалар тўпламини имзолади

24.02.2020 10:48

ТОШКЕНТ, 24 февраль. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев жорий йил 19-20 февраль кунлари ташриф билан Туркияда бўлди.

Ўзбекистон делегацияси таркибида Туркияда бўлган Ўзбекистон Республикаси инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқов савдо-иқтисодий ва сармоявий соҳаларда кечган музокаралар натижаларини юқори баҳолади. Келишувлар мазмун-моҳияти, даражаси ва сифати жиҳатидан Ўзбекистон раҳбарининг Туркияга ташрифи ўзаро муносабатларда янги саҳифа очганини таъкидлади.

“Ташриф давомида Ўзбекистон Президенти Туркиянинг етакчи компания ва банклари раҳбарлари билан учрашди. Туркия Савдо-саноат палаталари уюшмаси, Туркия ҳамкорлик ва мувофиқлаштириш агентлиги (Т?КA), «Гебзе» саноат зонаси, «Зираат» банки, «Зорлу холдинг», «Жошкуноз холдинг», «Экзачибаши», «Байкар», «Дунягоз», «Канимед саглик», «Бау глобал», «Хавелсан» компаниялари раҳбарлари билан ташкил этилган мулоқотлар шулар жумласидан. Янги инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш ва савдо шартномаларини тузиш тўғрисида келишувларга эришилди. Масалан, «Ronesans Holding» компанияси «Ўзметкомбинат» ОAЖни модернизация қилиш ва ривожлантиришга 630 миллион евро, Олмалиқ кон-металлургия комбинатига 4,1 миллиард доллар миқдорида тўғридан-тўғри сармоя киритади, шунингдек, шифохона ва савдо марказлари қурилиши учун 3 миллиард долларга яқин янги лойиҳаларни амалга оширади”, деди С.Умурзоқов.

Вазирнинг сўзларига кўра, Олий даражадаги Ўзбекистон – Туркия стратегик ҳамкорлик кенгашининг биринчи йиғилишида асосий эътибор иқтисодий ҳамкорликка қаратилди.

– Сўнгги уч йилда Ўзбекистон билан Туркия ўртасидаги товар айланмаси икки бараварга ортди. Шу йил якунига кўра бу рақам 3 миллиард долларга етиши кутилмоқда, – деди вазир. – ?кки давлат раҳбарлари ўзаро савдо айланмаси ҳажмини 5 миллиардга етказиш вазифасини қўйдилар.

Унинг қайд этишича, икки давлатда бунинг учун барча асослар етарли.

“Aввало, имтиёзли савдо тўғрисидаги битимни имзолашга ҳаракат қилишимиз керак. Биз бу йўналишда ишлаяпмиз. Жорий йилнинг март ойида Туркия савдо вазири Рухсар Пекжан бошчилигидаги делегация икки томонлама ҳамкорликни кенгайтириш имкониятларини муҳокама қилиш учун Ўзбекистонга келади”, – деди С.Умурзоқов.

Вазирнинг сўзларига кўра, транспорт ва коммуникация соҳаларидаги ҳамкорлик икки мамлакат муносабатларидаги истиқболли йўналиш ҳисобланади.

Музокаралар чоғидаги яна бир масала— Туркия ҳамкорлик ва мувофиқлаштириш агентлиги (Т?КA) орқали Ўзбекистонга молиявий ва техник ёрдам кўрсатишдир. Вазир таъкидлаганидек, томонлар 3 йилга мўлжалланган ўрта муддатли ҳамкорлик дастурини тайёрлаш ва имзолаш тўғрисида келишиб олишган..

Шу билан бирга, С. Умурзоқов энергетика, тўқимачилик ва умуман саноатнинг қатор тармоқларида қатор аниқ лойиҳалар тўплами имзоланганидан мамнунлигини билдирди. Унинг сўзларига кўра, бугунги кунда барча келишувларни амалга ошириш бўйича “йўл харитаси” тайёрланмоқда.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net