Сан-Марино Ўзбекистон билан дипломатик муносабатлар ўрнатган 136 давлат бўлди

05.02.2021 11:20

Р?М, 5 февраль. /«Дунё» АА/. Жорий йил 3 февраль куни Ўзбекистон ва Сан-Марино ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатиш тўғрисидаги протоколни расмий имзолаш маросими бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Мамлакатимизнинг ?талиядаги элчихонаси маълумотига кўра, ҳужжатни Ўзбекистон томонидан элчи Отабек Акбаров, Сан-Марино томонидан эса ушбу давлатнинг ?талиядаги элчичи Даниэла Ротондаро имзолади.

?кки мамлакатда ички процедуралар ўтказилгандан сўнг, мазкур ҳужжат кучга киради ва Сан-Марино Ўзбекистон билан дипломатик муносабатлар ўрнатган 136-давлат бўлади.

Эслатиб ўтамиз, Сан-Марино дунёдаги энг кичик давлатлардан бири (майдони - 61 квадрат километр) ҳисобланади. Мамлакат Жанубий Европада жойлашган ва тўрт томондан ҳам ?талия билан чегарадош. Дунёдаги энг қадимги конституциялардан бири амал қиладиган Сан-Марино унинг замонавий чегараси эътиборга олинганда Европанинг энг узоқ тарихга эга давлати ҳисобланади (эрамизнинг 301 йили). Бундан ташқари, Сан-Марино аҳоли жон бошига ялпи ички маҳсулот кўрсаткичи (2020 йил – 56 минг 690 доллар) бўйича дунёдаги энг бой мамлакатлардан биридир.

Элчи Даниэла Ротондаро Ўзбекистон билан дипломатик муносабатлар ўрнатиш Сан-Марино учун муҳим ташқи сиёсий воқеа экани, ўзаро манфаатли ҳамкорликни икки ва кўп томонлама шаклларда ривожлантириш учун катта имкониятлар очишини таъкидлади. Дипломатик ваколатхона раҳбари, хусусан, Римда жойлашган БМТ Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) ва Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш халқаро жамғармаси (IFAD) доирасида ўзаро ҳамкорликка тайёрлигини билдирди. Унинг фикрига кўра, икки мамлакат озиқ-овқат хавфсизлиги ва соғлом овқатланишни таъминлаш ҳамда камбағалликни бартараф этишда биргаликда ишлаши мумкин. Шу нуқтаи назардан элчи Ўзбекистонни ўтган йил ноябрь ойида Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилотининг Европа ва Марказий Осиё учун 32-минтақавий конференциясининг муваффақиятли ўтказилгани, шунингдек, ФАОнинг Римдаги бош қароргоҳида Ўзбекистон зали (Uzbekistan Lounge)  ташкил этиш тўғрисидаги битим имзолангани билан табриклади.

Шунингдек, у ўзаро муносабатларни савдо-иқтисодий ҳамкорлик орқали ривожлантиришдан манфаатдорлигини қайд этди. Хусусан, элчининг сўзларига кўра, Сан-Марино инвестицияларни ўзаро ҳимоя қилиш ва рағбатлантириш, икки томонлама солиққа тортмаслик тўғрисидаги шартномаларни ишлаб чиқиш ва имзолашга тайёр. Даниэла Ротондаро биргаликда Ўзбекистон савдо-иқтисодий ва сармоявий салоҳияти тақдимотига бағишланган бизнес-форумлар ва бошқа тадбирлар ташкил этишни таклиф қилди. Европа ?ттифоқи билан яқин алоқада бўлган Сан-Марино Ўзбекистон компаниялари ва экспортчиларига Европа бозорларига чиқиш учун яхши имкониятлар тақдим этиши мумкин.

Яна бир муҳим йўналиш туризм соҳасидаги ҳамкорлик бўлиши мумкин. Ҳар йили 3 миллиондан зиёд сайёҳни қабул қиладиган Сан-Марино бу борадаги бой тажрибаси билан алмашишга тайёр.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net