Самарқанд ва Анталия туризм олий ўқув юртлари ҳамкорликни фаоллаштирмоқда

06.02.2020 10:32

АНТАЛ?Я, 6 февраль. /«Дунё АА»/. Самарқанд шаҳридаги “?пак йўли” туризм халқаро университети делегацияси Aнталия туризм академиясида музокаралар ўтказди, деб хабар бермоқда, «Дунё АА» мухбири

Тадбир икки олий таълим муассасаси ўртасида имзоланган шартнома ижроси доирасида ташкил этилди. Учрашувда Ўзбекистон ва Туркия савдо-сотиқ, иқтисодиёт, инвестиция, ахборот технологиялари, саноат, илм-фан, таълим, маданият ва туризм соҳаларидаги ҳамкорликни кенгайтириш учун улкан салоҳиятга эга экани таъкидланди.

Томонлар 2020-2021 ўқув йили иш режаси ва таълим дастурлари борасидаги келишувларни амалга ошириш истиқболларини муҳокама қилди. Самарқандлик талабаларни Aнталиянинг туризм объектларида амалиёт ўташ имкониятлари ўрганилди.

Шунингдек, Туризм академияси профессор-ўқитувчиларини жалб қилган ҳолда бакалавриат ва магистратура талабалари учун онлайн ўқитиш тизимини яратиш, профессор-ўқитувчилар ва талабалар билан ўзаро тажриба алмашиш ишларини яхшилашга келишиб олинди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net