Россия сиёсий доиралари Ўзбекистон Президенти Мурожаатномаси ҳақида

29.01.2020 10:15

МОСКВA, 29 январь. /"Дунё" АА/. Мамлакатимизнинг Москвадаги элчихонасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасига бағишланган “давра суҳбати” ташкил этилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Тадбирда Олий Мажлис депутатлари, Россия парламенти, вазирлик ва идоралари, нуфузли таҳлил марказлари экспертлари, таҳлилчилар, ўзбек диаспораси вакиллари, вақтинча меҳнат фаолиятини олиб бораётган ва таҳсил олаётган ватандошлар, журналистлар иштирок этди.

Тадбирни Ўзбекистон Республикасининг Россия Федерациясидаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Ботиржон Aсадов очди.

Таъкидланганидек, Президент Шавкат Мирзиёевнинг парламентга Мурожаатномасида мамлакатни ривожлантиришнинг асосий йўналишлари белгилаб берилди. Ушбу Мурожаатномада белгиланган устувор вазифаларни амалга ошириш учун зарур бўлган барча имкониятлар тўлиқ сафарбар этилади.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари Aкмал Саидов Мурожаатномада қайд этилган устувор вазифаларга алоҳида тўхталиб ўтди. ?штирокчилар давлатимиз раҳбарининг сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий соҳаларда таркибий ислоҳотлар дастурини самарали амалга оширишга қаратилган ташаббуслари билан таништирилди.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига “Янги Ўзбекистон, янги сайловлар” шиори остида ўтказилган сайловлар натижалари тўғрисида батафсил маълумот берилди. Ўзбекистонда 2020 йилнинг ?лм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили, деб эълон қилинганига алоҳида эътибор қаратилиб, ушбу йўналишда режалаштирилган кенг миқёсли тадбирлар тақдимоти ўтказилди.

Давлатимиз раҳбарининг таълим тизимини модернизация қилиш, ёш авлодни комил инсон қилиб камол топтириш, ҳар томонлама етук, интеллектуал, илмий ва инновацион салоҳиятга эга юқори малакали кадрлар тайёрлаш бўйича Давлат дастурини амалга оширишга қаратилган ташаббуслар баён қилинди. Ўзбекистон – Россия ўртасидаги стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини ривожлантириш масалалари Мурожаатномада илгари сурилган ташқи сиёсий йўналиш нуқтаи назаридан таҳлил қилинди.

Россия Федерациясининг ?нсон ҳуқуқлари бўйича вакили Татьяна Москалькова Президент Шавкат Мирзиёевнинг аҳоли турмуш даражасини яхшилашдаги саъй-ҳаракатларини юқори баҳолади. Россияда Ўзбекистон Республикаси фуқаролари қонуний ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича биргаликда ишлашга тайёрлигини билдирди.

Россия Федерацияси Ташқи ишлар вазирлиги департаменти директори ўринбосари Aндрей Демидов мамлакатларимиз ўртасидаги муносабатларнинг жорий ҳолати ва истиқболи ҳақида қисқача маълумот берди.

Қайд этилганидек, сўнгги йилларда давлат раҳбарларининг сиёсий иродаси туфайли Тошкент билан Москва ўртасидаги ҳамкорлик янги йўналишлар ҳисобига юқори даражага кўтарилди. Ўзбекистон – Россия ҳудудлари ўртасида тўғридан-тўғри алоқалар кенгаймоқда, экспорт-импорт амалиётлари ҳажми ортмоқда. Шу тариқа ҳудудлараро муносабатлар давлатлараро ҳамкорлик ва ўзаро савдо-сотиқни ривожлантиришда муҳим омилга айланмоқда.

Тадбир ўзаро мулоқот ва мунозара руҳида ўтди. Мурожаатномада акс этган йўналишлар бўйича фикр ва мулоҳазалар билдирилди.

Тадбирда Россия сиёсий доира вакиллари “Дунё” АА мухбири билан суҳбатда Мурожаатномада қайд этилган устувор мақсадлар ва икки томонлама ҳамкорлик ҳақида ўз фикрини билдирди.

Михаил ФЕДОТОВ, Россия Федерацияси Президенти ҳузуридаги Фуқаролик жамияти ва инсон ҳуқуқларини ривожлантириш бўйича кенгаш раиси:

– Давлат раҳбари Ўзбекистон жамиятини демократлаштириш, давлат органлари фаолиятини фуқаролар ҳуқуқ ва манфаатларига хизмат қилишга йўналтиришга алоҳида эътибор қаратмоқда. Ўзбекистонга ташрифим чоғида Халқ қабулхоналарида бўлиб, мурожаатлар билан ишлаш тажрибаси билан танишдим. Бу ўзига хос ва самарали ёндашув. Қабул жараёнида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, прокуратура, маҳаллий маъмурлар ва солиқ идоралари иштирок этади. Бу эса фуқароларга барча масалаларда манзилли кўмак бериш, уларни қийнаётган муаммоларни ҳал қилиш имконини беради. Россияда аҳолига хизмат кўрсатадиган кўп тармоқли марказлар тизимини жорий қилдик. Ўзбекистондаги Халқ қабулхоналари эса биздаги тизимдан хизмат кўрсатиш баробарида юзага келадиган муаммоларни ҳал қилишга кўмаклашиши билан фарқ қилади.

Виктория ПЕРСКАЯ, Россияда хизмат кўрсатган иқтисодчи, Россия Федерацияси ҳукумати ҳузуридаги Молия университети Халқаро иқтисодий муносабатларни тадқиқ қилиш маркази директори:

– Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномаси Ўзбекистон тарихида янги даврни бошлаб берди.

Президент мамлакатдаги вазиятнинг ҳар томонлама, кўп қиррали таҳлилини тақдим этди, хусусан, давлат ривожланишининг ҳуқуқий ва институционал асослари тўғрисида сўз юритди, давлат бошқаруви тизимини такомиллаштириш ва фуқаролик жамияти институтларини мустаҳкамлаш бўйича муҳим ташаббусларни илгари сурди. Унда асосий эътибор иқтисодиётнинг ижтимоий йўналтирилганлиги кўламини кенгайтириш, ички сиёсий барқарорликни таъминлаш ва халқ фаровонлигини изчил оширишга қаратилмоқда.

Станислав ПР?ТЧ?Н, Россия Фанлар академияси Шарқшунослик институтининг Марказий Осиё, Кавказ ва Урал-Волгабўйи минтақасини ўрганиш маркази илмий ходими:

– Президент Шавкат Мирзиёев ўз Мурожаатномасида шаҳар агломерациясини ривожлантириш ва рўйхатга олиш тизимини ислоҳ қилишни таклиф қилди. Бу мамлакатнинг урбанизация даражасини ошириш, фуқаролар ижтимоий-демографик ҳолати ва турмуш шароитини яхшилашга ёрдам беради.

Ўзбекистон раҳбарининг сайёҳлик саноатини иқтисодиётнинг стратегик соҳасига айлантириш бўйича таклифларини алоҳида қизиқиш билан ўргандим. 

Мамлакатингиз тарихдан минтақа марказида жойлашган, дунё маданий меросида алоҳида ўрин тутадиган кўплаб осори атиқа ва номоддий маданий мерос объектларига эга.

Давлатингиз раҳбарининг сайёҳлик инфратузилмасини такомиллаштириш таклифи айни йўналишда ЮНЕСКО билан ҳамкорликни мустаҳкамлашни кўзда тутгани диққатга сазовор.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net