Россия Президенти телефон орқали Ўзбекистон Президентини туғилган куни билан табриклади

24.07.2020 11:42

ТАШКЕНТ, 24 июля. /«Дунё» АА/. Бугун Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин билан телефон орқали мулоқот қилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Ўзбекистон  Президенти матбуот хизмати хабарига кўра, Владимир Путин давлатимиз раҳбарини таваллуд куни билан чин дилдан муборакбод этиб, фаровонлик ва муваффақият тилади.

Лидерлар ўтган ойда Москва шаҳрида бўлиб ўтган амалий учрашувда эришилган келишувларни амалга ошириш масаласига алоҳида эътибор қаратдилар.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net