Россия Федерацияси Ташқи ишлар вазири Сергей Лавровга табрик мактуби юборилди

21.03.2020 20:16

21-март куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов ҳамкасби, Россия Федерацияси ташқи сиёсат идораси раҳбари Сергей Викторович Лавровни 70 ёшга тўлгани муносабати билан табрик мактуби йўллади.

Ўзбекистон Т?В раҳбари мактубида 2020-йил 20-март куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев "Ўзбекистон-Россия стратегик шериклик алоқаларини ривожлантиришдаги улкан ютуқлари, барча соҳалардаги кўп қиррали икки томонлама муносабатларни кенгайтириш, икки мамлакат халқлари ўртасидаги дўстлик ва ўзаро англашувни мустаҳкамлашдаги муҳим ҳиссаси учун Сергей Викторович Лавровни "Дўстлик" ордени билан мукофотлаш тўғрисида"ги қарорни имзолагани қайд этилди.

Шунингдек, табрикда таъкидланганидек, Сергей Лавровни Ўзбекистонда "таниқли давлат ва сиёсат арбоби, тажрибали раҳбар, юқори малакали дипломат ва Россиянинг ҳақиқий ватанпарвари" сифатида танишади ва у бутун дунйода ҳурмат қозонган.

Россия Федерацияси ташқи сиёсат идораси раҳбарининг ҳозирги Ўзбекистон-Россия ҳамкорлигини сифат жиҳатидан янги бошқичга чиқаришга, стратегик ва шерикчилик муносабатларини мустаҳкамлашга қўшган шахсий ҳиссаси юқори баҳоланди ҳамда икки мамлакат ўртасидаги ҳар томонлама ҳамкорлик изчил ривожланиб боришига ишонч билдирилди.

 

Манба: Т?В

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net