Римдаги Жон Кэбот университетида Ўзбекистоннинг замонавий тараққиётига бағишланган тақдимот ўтказилди

12.11.2021 15:46

Р?М, 12 ноябрь. / “Дунё” АА/. Римдаги Жон Кэбот университетида Ўзбекистоннинг замонавий тараққиётига бағишланган тақдимот бўлиб ўтди. Унда олий билим юртининг профессор-ўқитувчилари, тадқиқотчилар ва талабалар, Неаполь ва ?нсубрия университетлари вакиллари қатнашди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

 Жон Кэбот университети мустақил Америка олий таълим муассасаси бўлиб, у гуманитар ва бизнес йўналишларда мутахассислар тайёрлашга ихтисослашган. 1972 йил ташкил этилган университет инглиз тилида сўзлашувчи талабалар учун бакалавр, магистратура ва хорижий таълим олиш дастурларини таклиф қилади. Ҳар йили 700 дан ортиқ маҳаллий ва 1000 дан ортиқ хорижлик талабалар университетда таълим олади.

Университет италиялик денгиз сайёҳи ва тадқиқотчи Жованни Кабото (у Жон Кэбот номи билан ҳам машҳур бўлган) номи билан аталган. Англия қироли Генри VIIнинг топшириғига биноан, у 1497 йилда Шимолий Америка қирғоқларига амалга оширган сафари европаликлар томонидан океан ортидаги қитъанинг биринчи тадқиқотларидан ҳисобланади.

Ўзбекистоннинг Римдаги элчиси Отабек Акбаров тадқиқот маросимида мамлакатимизда бўлиб ўтган Президент сайлови якунлари, 6 ноябрь куни Тошкентда ўтказилган сайланган Президент Шавкат Мирзиёевнинг инаугурацияси маросимида эълон қилинган тараққиёт стратегиянинг устувор йўналишлари ҳақида батафсил маълумот берди.

Шунингдек, Ўзбекистонда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, республикамизнинг иқтисодий салоҳияти, инвестиция ва экспорт имкониятлари тўғрисида сўзлаб берилди. Таълим тизимини такомиллаштириш, хорижий олий таълим муассасалари билан ҳамкорликни ривожлантириш борасида қилинаётган саъй-ҳаракатлар қайд этилди.

Янги стратегиянинг устувор йўналишларидан бири маънавий-маърифий ва таълим соҳаларини янада ислоҳ қилишга қаратилгани таъкидланди. Ўзбекистон хорижий шериклар билан ушбу йўналишдаги халқаро ҳамкорликни янада кенгайтиришдан  манфаатдор экани айтиб ўтилди.

Тақдимот иштирокчиларига ?талия билан ҳамкорликда Тошкент шаҳридаги Tурин политехника университети фаолияти доирасида режалаштирилаётган таълим лойиҳалари, республика пойтахтида Пиза университети ва Бухоро шаҳрида Луижи Ванвителли номидаги Кампания университети кампусларини ташкил этиш режалари  ҳақида  ҳам маълумот берилди.

Жон Кэбот университети президенти, профессор Франко Павончелло дипломатия миссиясининг Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети билан ҳамкорликни йўлга қўйиш таклифини қўллаб-қувватлади. Унинг сўзларига кўра, ўқитувчилар, тадқиқотчилар ва талабалар алмашинувини йўлга қўйиш, қўшма таълим лойиҳалари бўйича икки томонлама диплом бериш дастурини амалга ошириш  имкониятлари мавжуд.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net