Қозоғистонда бўлиб турган ёки ушбу мамлакатга ташриф буюрмоқчи бўлган Ўзбекистон фуқаролари диққатига

15.03.2020 10:36

Мамлакатимизнинг Қозоғистондаги Элчихонаси ма’лумотига кўра, “CОВ?Д-19” коронавирусининг пандемияси муносабати билан 2020-йил 16-март соат 8.00 дан 15 апрел соат 7.00 гача Қозоғистон президентининг фармони билан мамлакатда фавқулодда ҳолат жорий этилди.

Хусусан, фармонда барча транспорт воситалари орқали Қозоғистон Республикаси ҳудудига кириш, шунингдек, унинг ҳудудидан чиқишга чекловлар белгиланган, Ташқи ишлар вазирлиги таклифига биноан Қозоғистон Республикасига ташриф буюраётган Қозоғистон Республикаси ва хорижий давлатлар дипломатик хизмати ходимлари, халқаро ташкилотлар делегатсиялари а’золари бундан мустасно.

Ҳужжатга кўра йирик савдо обектлари фаолияти чекланади, савдо-кўнгилочар марказлар, кинотеатрлар, театрлар, кўргазмалар ва бошқа омавий тўпланиш обектлари вақтинча тўхтатилади, томоша, спорт ва бошқа оммавий тадбирларни, шунингдек оилавий ва хотира тадбирларини ўтказиш тақиқланади.

Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, Ташқи ишлар вазирлиги ватандошларга вақтинча, шу жумладан транзит орқали Қозоғистонга бормасликни тавсия қилади ва Қозоғистонда бўлиб турган Ўзбекистон фуқаролари зарур ҳолларда мамлакатимизнинг Нур-Султон шаҳридаги Элчихонасига (Нур-Султон шаҳри, Ақмўла, Шимолий Қозоғистон, Павлодар, Қостанай ва Қарағанда вилоятлари, тел.: +7-717-295-45-87, +7-777-218-20-10 (Телеграм, Wҳатсапп, ?мо); Ақтау шаҳридаги Бош консулхонага (Ақтўбе, Атирау, Ғарбий Қозоғистон ва Мангистау вилоятлари, тел.: +7-29-277-71-17, +7-777-599-00-50, +7-777-599-00-51); Олмаота шаҳридаги Бош консулхонага (Олмаота шаҳри, Чимкент шаҳри, Олмаота вилояти, Шарқий Қозоғистон, Туркистон, Жамбил ва Қизил-Ўрда вилоятлари, тел.: +7-727-299-20-70, +7-727-390-26-16) мурожаат қилишлари мумкинлигини эслатади.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net