Қозоғистон Республикаси Президенти ШҲТ саммитига келди

15.09.2022 12:44

САМАРҚАНД, 15 сентябрь. /«Дунё АА/. Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгаши мажлисида иштирок этиш учун бугун мамлакатимизга келди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.

Давлатимиз раҳбари Матбуот хизмати маълумотига кўра, Самарқанд халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.

Сўнг Қозоғистон Президенти Ҳазрати Хизр мажмуасида Биринчи Президентимиз ?слом Каримов қабрига гул қўйди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net