Қосим-Жомарт Тоқаев: Ўзбекистон вазминлик ва ҳурмат билан, баландпарвоз баёнотларсиз тил масаласини ҳал қилди

26.06.2020 11:34

ТОШКЕНТ, 26 июнь. /«Дунё» АА/. Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тоқаев «Ана тілі» нашрига берган интервьюсида қозоқ тилини оммалаштириш, рус тили истиқболлари ҳақида сўз юритди. Қозоғистон раҳбари, ўз навбатида, Ўзбекистон борасида ҳам қатор фикрларни билдириб ўтган, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

 — Ўзбекистон ўзига хос вазминлик ва ҳурмат билан, баландпарвоз баёнотларсиз тил масаласини ҳал этди, — дейди Қозоғистон Республикаси Президенти. — Халқнинг бутун прагматизми шунда намоён бўлади. Улар бутун тарих давомида шундай бўлиб келган. Ўзбекистон ижтимоий муносабатларни сиёсийлаштиришдан қочган ҳолда, асосий урғуни меҳнат ва савдога қаратиб, XX асрнинг бошида Марказий Осиёда энг йирик халққа айланди. Шунинг учун ҳам буюк Абайнинг ўзбек халқи ҳақидаги доҳиёна сўзлари технология даврида ҳам ўз аҳамиятини йўқотгани йўқ. Ушбу мамлакат митинглар билан эмас, бунёдкорлик билан шуғулланмоқда.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net