Қорақалпоғистон ҳудудида фавқулодда ҳолат жорий этилди

03.07.2022 18:32

ТОШКЕНТ, 3 июль. /«Дунё» АА/. Президент фармони билан фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлаш, уларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш, қонунийлик ва ҳуқуқ-тартиботни тиклаш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида 2022 йил 3 июль куни соат 00:01 дан 2022 йил 2 август куни соат 00:00 га қадар бўлган даврда фавқулодда ҳолат жорий этилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Бу ҳақда давлатимиз раҳбарининг матбуот котиби Шерзод Асадов ўзининг Телеграм-каналида маълум қилди.

Эслатиб ўтамиз, Президент Шавкат Мирзиёев Нукус шаҳрига келиб, Жўқорғи Кенгес депутатлари, Қорақалпоғистон фахрийлари ва фаоллари билан учрашди.

“Конституцияга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш муҳокамаси ҳали давом этаётганини инобатга олиб ҳамда Қорақалпоғистон аҳолиси билдираётган фикр ва мулоҳазаларни ўрганган ҳолда Президентимиз Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 70, 71, 72, 74, 75-моддаларини амалдаги таҳрирда ўзгаришсиз қолдириш зарурлигини таъкидлади”, деб маълум қилди Шерзод Асадов.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net