Қонунчилик палатасида ?нсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ ахбороти тингланди

05.05.2020 13:57

ТОШКЕНТ, 5 май. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 5 май куни бўлиб ўтган ялпи мажлисида ?нсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази ахбороти тингланди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Ахборот 2018-2019 йилларда Ўзбекистон Республикасида инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро мажбуриятларга риоя қилиниш ҳолатига бағишланган.

?нсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази ахборотида қайд этилганидек, мамлакатимиз ҳозирги кунда инсон ҳуқуқлари соҳасида 70 дан ортиқ халқаро ҳужжатга, жумладан, БМТнинг 6 та асосий шартномаси ва 4 та факультатив протоколига қўшилган. Ўзбекистон томонидан ушбу халқаро ҳужжатларнинг бажарилиши бўйича миллий маърузалар БМТнинг ?нсон ҳуқуқлари бўйича кенгаши ва шартномавий қўмиталарига доимий равишда тақдим этиб борилмоқда.

Давлатимиз раҳбари 2018 йил 10 декабрь – ?нсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларациясининг 70 йиллиги нишонланган кунда ?нсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази фаолиятини такомиллаштириш тўғрисидаги қарорни имзолади.

Таъкидланганидек, халқаро мажбуриятларни амалга ошириш мақсадида ўтган даврда ?нсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази томонидан “Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари тўғрисида”, “Бепул юридик ёрдам тўғрисида”, “Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни ижтимоий ҳимоялаш тўғрисида”ги қонун лойиҳаларига таклифлар тайёрланди.

Кейинги йилларда Ўзбекистон ташаббуслари БМТ даражасида қўллаб-қувватланмоқда. Мамлакатимизга БМТ Бош котиби, ?нсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссар, БМТнинг Диний эътиқод бўйича махсус маърузачисининг амалга оширган ташрифлари катта аҳамиятга эга бўлди.

2018 йил ноябрь ойида Самарқанд шаҳрида БМТ ташкил этилганидан кейинги 70 йил давомида Осиё минтақасида биринчи марта ?нсон ҳуқуқлари бўйича Осиё форуми бўлиб ўтди. Форумда БМТ Бош Ассамблеясининг 73-сессияси ҳужжати сифатида тасдиқланган ?нсон ҳуқуқлари бўйича Самарқанд декларацияси қабул қилинди. Ўзбекистон парламенти инсон ҳуқуқларининг “самарқандча руҳи”ни амалга ошириш бўйича “Йўл харитаси”ни тасдиқлади.

Бош Ассамблеянинг 72-сессиясида Ўзбекистон БМТнинг Ёшлар ҳуқуқлари тўғрисидаги халқаро конвенциясини ишлаб чиқиш ташаббусини илгари сурди. Халқаро ҳужжат лойиҳаси барча манфаатдор томонларга муҳокама учун жўнатилди.

2019 йилда БМТнинг Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенцияси қабул қилинганининг 30 йиллиги, Хотин-қизлар ҳуқуқлари камситилишининг барча шаклларига барҳам бериш тўғрисидаги конвенция қабул қилинганининг эса 40 йиллиги кенг нишонланди.

БМТ ?нсон ҳуқуқлари бўйича кенгашининг судьялар ва адвокатлар мустақиллиги масалалари бўйича махсус маърузачиси Диего Гарсия-Саян 2019 йил сентябрида Ўзбекистонга келди. Шу йилда Ўзбекистон томонидан инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари масалалари бўйича бешта миллий маъруза тайёрланиб, тақдим этилди. Хусусан, БМТ томонидан Қийноқлар бўйича конвенция бажарилиши борасида Ўзбекистоннинг Бешинчи маърузаси ҳамда ?рқий камситишлар барча шаклларини бартараф этиш тўғрисидаги конвенция бажарилиши бўйича Ўзбекистоннинг Ўнинчи-Ўн иккинчи маърузаси кўриб чиқилди.

Ўзбекистон Республикасининг БМТ ?нсон ҳуқуқлари соҳасида таълим ва тарбия тўғрисидаги декларацияси қоидаларини амалга ошириш бўйича Миллий ҳаракатлар дастури парламент томонидан тасдиқланди. Шу асосда “Йўл харитаси”да белгиланган тадбирлар изчил бажарилмоқда.

Бугунги кунда БМТнинг устав ва шартномавий органлари, шунингдек, ?нсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари билан яқин ҳамкорлик ўрнатилган. Ўзбекистоннинг БМТнинг ?нсон ҳуқуқлари бўйича кенгашига аъзолиги учун номзодни илгари суришдаги сиёсий-дипломатик чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Ўзбекистоннинг ?слом ҳамкорлик ташкилоти ?нсон ҳуқуқлари бўйича мустақил доимий комиссияси билан ҳамкорлиги фаоллашди. Ўзбекистон ?слом ҳамкорлик ташкилотининг ?нсон ҳуқуқлари бўйича декларациясини тайёрлашда фаол иштирок этди ва Декларацияда инсон ҳуқуқлари соҳасида таълим тўғрисидаги меъёрларни киритишни таклиф этди.

Тошкентда 2019 йил 7-8 октябрь кунлари ўтказилган “Тинч, демократик жамиятлар қуриш ва барқарор ривожланишда ёшлар ҳуқуқларини рағбатлантириш ва ҳимоя қилишнинг аҳамияти” мавзусидаги халқаро анжуманда ?слом ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатларда ёшлар ҳуқуқлари тўғрисидаги Тошкент декларацияси қабул қилинди.

Ўтган давр мобайнида инсон ҳуқуқлари бўйича муҳим халқаро-ҳуқуқий ҳужжатлар ратификация қилинди. Жумладан, Халқаро меҳнат ташкилотининг 4 та конвенцияси, Бутунжаҳон интеллектуал мулк ташкилотининг 3 та шартномаси ва бошқа бир қатор халқаро ҳужжатлар тасдиқланди.

Ўзбекистоннинг инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасидаги халқаро ноҳукумат ташкилотлар билан ҳамкорликни фаоллаштирди. Ўзбекистонга «Хьюман Райтс Вотч», «Амнести ?нтернейшнл», «Коттон Кампейн», Норвегия Хельсинки қўмитаси, Халқаро юристлар комиссияси, ?нсон ҳуқуқлари бўйича халқаро ҳамкорлик каби халқаро ташкилотларнинг делегациялари ташриф буюрди.

Ҳозирги кунда Ўзбекистонда 10 мингдан ортиқ нодавлат нотижорат ташкилоти ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари фаолият юритмоқда. Мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларда фуқаролик жамияти институтларининг иштироки  тобора кучайиб бормоқда.

Мазкур институтлар юртимизда демократик қадриятларни ҳимоя қилишда фаол қатнашмоқда. Кейинги даврда уларнинг давлат органлари устидан жамоатчилик назоратини амалга ошириш ва ижтимоий шерикликнинг ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлаш борасидаги фаолияти тубдан кучайгани алоҳида эътиборга моликдир.

Ялпи мажлисда ?нсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий марказининг ушбу йўналишдаги фаолияти депутатлар томонидан маъқулланди. Шу билан бирга, қонун лойиҳаларини инсоннинг шахсий, сиёсий, иқтисодий-ижтимоий ва маданий ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг самарали механизмлари билан мукаммаллаштириш, бу борада ривожланган давлатлар тажрибасини ўрганиш, сайловчиларнинг инсон ҳуқуқлари соҳасида ҳуқуқий саводхонлигини ошириш масалалари юзасидан фикрлар билдирилди.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси 2018-2019 йилларда Ўзбекистон Республикасида инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро  мажбуриятларга риоя қилинишининг ҳолати юзасидан ?нсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази ахбороти тўғрисида тегишли қарор қабул қилди.

?нсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси

Миллий маркази билан ҳамкорликда тайёрланди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net