Қонунчилик палатасида Евроосиё иқтисодий иттифоқи билан ҳамкорликка оид ташкилий масала кўриб чиқилди

26.03.2020 20:38

ТОШКЕНТ, 26 март. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг навбатдаги йиғилишида Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕО??) билан ҳамкорлик масаласи кўриб чиқилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири Қонунчилик палатаси манбасига асосланиб.

Қуйи палатадаги сиёсий партиялар фракциялари вакилларидан иборат ишчи гуруҳи тузилди. Унга Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари Акмал Саидов раҳбар этиб тасдиқланди.

ЕО?? билан ҳамкорликнинг миллий иқтисодиётга таъсирини чуқур таҳлил қилиш, қисқа, ўрта ва узоқ муддатли истиқболда миллий иқтисодиёт ривожланишининг устувор йўналишларига мослигини ўрганиш, ҳамкорликнинг ҳар бир иқтисодиёт тармоғига таъсири бўйича ижобий ва салбий таъсир йўналишларини аниқ ёритиб бериш, бошқа халқаро ташкилотлар ва хорижий мамлакатлар билан ҳамкорлик истиқболлари билан ўзаро боғлиқлигини қуйи палатада ҳар томонлама кўриб чиқишни ташкил этиш ?шчи гуруҳининг асосий вазифалари этиб белгиланди.

Шу билан биргаликда, Ўзбекистоннинг ЕО?? билан ҳамкорлик масаласини ўрганиш бўйича Олий Мажлис Қонунчилик палатаси томонидан амалга ошириладиган тадбирлар режаси ҳам тасдиқланди. Унда, жумладан, ушбу масалани сиёсий партиялар фракциялари, қўмиталар йиғилишларида муҳокама қилиш, шунингдек, етакчи экспертлар иштирокида туркум “давра суҳбатлари”, семинарлар ўтказиш кўзда тутилган. Тадбирлар доирасида фуқаролар ва бизнес-ҳамжамият ўртасида социологик сўровлар ўтказилади. Бир нечта вазирлар, шу жумладан, ташқи ишлар ҳамда инвестиция ва ташқи савдо вазирларининг тегишли ахборотларини Қонунчилик палатасида эшитиш кўзда тутилган.

Маълумот ўрнида айтиш жоизки, Евроосиё иқтисодий иттифоқи 2014 йил Россия Федерацияси, Белорусь Республикаси ва Қозоғистон Республикаси ўртасида тузилган шартнома асосида ташкил этилган халқаро ташкилотдир. Шунингдек, бу тузилмага 2015 йил Арманистон Республикаси ва Қирғизистон Республикаси аъзо бўлиб кирган, 2018 йилдан эътиборан Молдова кузатувчи мақомига эга.

Ташкилотнинг мақсади — аъзо давлатлар аҳолисининг турмуш даражасини ошириш борасида барқарор ривожланиш учун шароитлар яратиш, ЕО?? доирасида товарлар, хизматлар, капитал ва иш ресурсларининг ягона бозорини шакллантиришга ҳаракат қилиш, глобал иқтисодиёт шароитида миллий иқтисодиётларнинг рақобатбардошлигини ошириш, ҳар томонлама модернизациялаш ва ўзаро кооперация ривожлантиришдир.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net