Қирғизистонда Халқаро хотин-қизлар кунига бағишланган тадбир ўтказилди

07.03.2020 15:17

Б?ШКЕК, 7 март. /«ДУНЁ»АА/.  Қирғизистоннинг Чуй вилояти Тўқмоқ шаҳрида ушбу шаҳарда фаолият юритаётган Ўзбек миллий маданий марказининг филиали томонидан 8 март—Халқаро хотин-қизлар кунига бағишланган тадбир ўтказилди, деб хабар беради «Дунё» АА мухбири.

Тадбирда Қирғизистондаги Ўзбек миллий-маданий маркази вакиллари, Тўқмоқ, Қараболта, Қоракўл шаҳарларидаги ўзбек жамоатчилиги фаоллари ва Ўзбекистоннинг Бишкекдаги элчихонаси ходимлари ҳамда Тўқмоқ шаҳар маъмурияти раҳбарлари иштирок этди.

Ўзбекистоннинг Қирғизистондаги элчихонаси маслаҳатчиси Улуғбек Aбдуяминов йиғилганларни Халқаро хотин-қизлар куни билан табриклаб, шаҳар маъмуриятига дипломатик ваколатхона номидан эсдалик совғалари ва Ўзбекистоннинг маданий мероси ҳамда диққатга сазовор жойлари тўғрисидаги китоблар, шу жумладан Чингиз Aйтматовнинг ўзбек тилига таржима қилинган асарлари тўпламини тақдим этди.

Ушбу тадбир қўшни мамлакатларда истиқомат қилувчи ватандошлар билан ҳамкорликни кенгайтиришнинг яна бир ёрқин намунаси бўлди. Қирғизистонда кўплаб этник гуруҳларнинг, жумладан, ўзбеклар жамоатчилигининг ривожланиши, унинг миллий маданияти ва ўзбек тилини сақлаш учун қулай шароитлар яратилмоқда.

—Ҳозирги кунда Қирғизистон ўзбеклари ҳар қачонгидан ҳам самимий ва бирлашган, улар Бишкекдаги Ўзбек миллий маданий маркази марказий аппарати ва унинг минтақавий филиаллари иштирокида турли тадбирларни ўтказмоқдалар,— деди марказ раҳбари Б. Қодиров.

Байрам оқшомида хонанда Зухра Салиева томонидан ижро этилган қўшиқлар йиғилганларга хуш-кайфият бахш этди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net