Қирғизистон кенг жамоатчилиги Ўзбекистон Президентининг Олий Мажлисга Мурожаатномаси юзасидан ўз мулоҳазаларини билдирмоқда

26.01.2020 11:28

Б?ШКЕК, 26 январь. / “Дунё” АА/. Яқин қўшни ва ҳамкор мамлакат вакили сифатида Қирғизистон кенг жамоатчилиги Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасида қайд этилган масалалар аҳамиятини алоҳида қайд этмоқда, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.

Бегижон АҲМЕДОВ, Қирғизистон Ёзувчилар миллий уюшмаси бошқарув кенгаши аъзоси, Бобур номидаги халқаро жамоат фонди мукофоти совриндори:

– Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси Қирғизистон жамоатчилиги қалбида шукуҳ, эҳтиром ва эътироф туйғуларини уйғотди. Президент Мурожаатномасини тинглар эканмиз, қардош мамлакатда олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, миллий юксалиш сари сўнгги йилларда эришилган натижалар бундан буён ҳам давом этишига яна бир карра амин бўлдик.

Мамлакатда 2020 йилнинг ?лм-маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили, деб эълон қилингани Ўзбекистонда кенг қулоч ёзган маданий-маърифий, илмий, мафкуравий янгиланишларнинг концептуал давомидир.

Президент қайд этганидек, Ўзбекистонда ташкил қилинган адабий ижод мактаблари, алломалар мақбараларининг ободонлаштирилиб, у ерда илмий-тадқиқот марказлари очилгани, жойларда Президент, санъат мактаблари фаолияти йўлга қўйилгани азалдан маданият, илм-фан ва дин маркази бўлиб келган Ўзбекистон яқин келажагида ҳам юзлаб мутафаккирлар камол топишидан далолат.

Маркабай АМАТОВ, Қирғизистон Республикаси халқ шоири:

– Президент Шавкат Мирзиёев Мурожаатномасидаги янги ташаббус ва режалар нафақат Ўзбекистон, балки унга қўшни давлатлар учун ҳам муҳимдир.

Биргина мисол. ?нфратузилмани яхшилаш, мослашувчан тарифлар қўллаш ва янги истиқболли йўналишларни шакллантириш ҳисобидан транзит салоҳиятини 16 миллион тоннага етказиш имконияти мавжудлиги қайд этилди. Бунинг учун, биринчи навбатда, қўшни давлатлар билан биргаликда фуқаролар транзити соҳасида енгилликларни киритиш, транспорт ва темир йўл харажатларида қулайликлар яратиш зарурлиги қайд этилди. Бу, ўз навбатида, маданий-гуманитар алоқаларни янада яхшилаш, туризмни ривожлантириш, сайёҳлар учун зарур шароитлар тақдим этиш сари йўлдир.

Ўзбекистонда бўлгани каби Қирғизистонда ҳам 2020 йилга мамлакатни рақамлаштиришга алоҳида эътибор қаратилади. Шу тариқа икки қардош ва мақсадлари муштарак халқ ривожланишнинг янги босқичига ҳам биргаликда  қадам қўяди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net