Қирғизиcтоннинг Норин вилояти губернатори бошчилигидаги делегация Фарғонага келди

18.03.2021 13:51

ТОШКЕНТ, 18 март. /«Дунё» АА/. Қирғизиcтоннинг Норин вилояти губернатори Собирқул Ашимбаев бошчилигидаги делегация кеча амалий ташриф билан Фарғона вилоятига келди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири ҳокимлик маълумотига таяниб.

Норин вилояти маъмурияти аъзолари, шаҳар ва туманлари раҳбарлари, тадбиркорлар, санъаткорлар ва оммавий ахборот воситалари вакилларидан иборат қирғиз делегацияси аъзолари 19 мартгача Фарғона вилоятида бўлади.

Бугун икки вилоят раҳбарларининг тор ва кенгайтирилган доиралардаги учрашувлари бўлиб ўтади. Делегация аъзолари вилоятнинг турли ҳудудларидаги йирик ишлаб чиқариш корхоналари фаолияти билан танишади.

19 март куни ишбилармон доиралар вакиллари иштирокида бизнес-форум ташкил этилади. Шунингдек, меҳмонлар Фарғонада ишлаб чиқарилган маҳсулотлар кўргазмаси билан танишади.

Қирғизистон Президенти Садир Жапаровнинг 11−12 март кунлари Ўзбекистонга давлат ташрифи доирасида қўшни Фарғона, Норин ва Боткен вилоятлари ўртасидаги ҳамкорликни янада кенгайтириш бўйича “йўл хариталари” имзоланганди.

Бошланган ташриф Фарғона ва Норин вилоятлари ўртасида ҳудудлараро ҳамкорликни мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net