Президентнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси юзасидан малайзиялик экспертлар фикри

25.01.2020 11:23

КУАЛА-ЛУМПУР, 25 январь. /«Дунё» АА/. Малайзия вакиллари Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномаси юзасидан ўз фикр-мулоҳазалари билан бўлишишда давом этмоқда, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Муҳаммад Ориф бин МУҲАММАД ЮСУФ, Малайзия парламенти Вакиллар палатаси (Dewan Rakyat) Спикери:

– Президент Шавкат Мирзиёевнинг парламентга Мурожаатномаси мамлакатда, илм-фан ва рақамли иқтисодиётни жорий этиш соҳаларида кенг кўламли ислоҳотларнинг амалга ошишига туртки беради. Президент янги сайланган парламентга келгусида мамлакатни янада ривожлантириш бўйича ўз режаларини тақдим этди ва аниқ вазифалар қўйди.

Ўзбекистон дунёга машҳур олим ва мутафаккирларни камол топтирган тамаддун бешигидир. ?шончим комилки, давлат раҳбари томонидан таълим тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар, билим олиш учун яратилаётган шароитлар Ўзбекистонда замонавий салоҳиятга эга олимларнинг янги авлодларини шакллантириш имконини беради.

Ўзбекистон аҳолисининг 60 фоизидан кўпроғини ёшлар ташкил этишини инобатга олсак, таьлим соҳасини янада такомиллаштириш жуда муҳим масала экани ойдинлашади. Фурсатдан фойдаланиб, Ўзбекистон ҳукумати ва халқига ўз мақсадларига эришишида муваффақиятлар тилайман.

Моҳд Азрааий КАСС?М, МАРА технология университети ректори:

– Олий Мажлис парламенти ва маҳаллий Кенгашларга бўлиб ўтган сўнгги сайловларда халқаро кузатувчи сифатида Ўзбекистонда бўлдим ва бундан бениҳоя хурсандман. Сафарим давомида мамлакатда муҳим ўзгаришлар рўй бераётганига шахсан гувоҳ бўлдим. Уларда таълим, соғлиқни сақлаш, ёшлар сиёсати, ижтимоий-иқтисодий ривожланиш ва малакали кадрлар тайёрлаш йўналишлари қамраб олинган.

Мамлакатда 2020 йилнинг ?лм-маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили, деб эълон қилиниши муҳим аҳамиятга эга қарор, деб ҳисоблайман. Дунёнинг барча ривожланган давлатлари бу соҳаларга сезиларли натижаларга эришмоқда. Йилга бундай ном берилиши эса Ўзбекистонда ҳам бу борада амалга оширилаётган ислоҳотлар ва иқтисодий тараққиётни янги босқичга олиб чиқишга хизмат қилади.

Таълим мамлакатнинг иқтисодий ва маънавий жиҳатдан ривожланишида, сиёсий барқарор ва тинч давлат сифатида тараққий этишида асосий омилдир. Шу маънода сўнгги йилларда Ўзбекистонда янги ўқув юртлари очилиб, хорижий таълим муассасалари билан ҳамкорлик сезиларли даражада фаоллашганини яна бир ижобий қадам сифатида баҳолашни истардим. Мурожаатномадан келиб чиқиб таълимга бериладиган алоҳида эътибор эса келажакда ўз мевасини беради.

Шу ўринда МАРА университети бу соҳада Ўзбекистон билан ҳамкорликка тайёр эканини билдираман. Самарқанд шаҳридаги ?пак йўли халқаро туризм университети билан ҳамкорликда янги ўқув дастурлар амалга ошириш, "Эл-юрт умиди" жамғармаси билан эса малакали ўқитувчилар алмашинуви бўйича алоқаларни мустаҳкамлаш тарафдоримиз.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net