Президент Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси Анкарада турк тилида чоп этилди

19.02.2020 13:59

АНКАРА, 19 февраль. /“Дунё” АА./ Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномаси Анкарада турк тилида китоб шаклида чоп қилинди ва давлатимиз раҳбарининг ушбу мамлакатга расмий ташрифи арафасида ижтимоий-сиёсий, ишбилармон, академик доиралар ва кенг жамоатчилик вакилларига тарқатилди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.

Туркия парламентида мазкур нашрга бағишланган матбуот анжумани ташкил этилди. Эксперт ва таҳлилчилар, Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши вакиллари, сиёсатшунослар иштирок этган тадбирда мазкур дастуриламал ҳужжатда мамлакатнинг яқин келажакдаги тараққиётининг асосий йўналишлари белгилаб берилгани таъкидланди. Мурожаатнома мазмун-моҳияти тадбир иштирокчиларида қатта қизиқиш уйғотди.

Осман МЕСТЕН, Туркия парламентидаги “Туркия – Ўзбекистон” парламентлараро дўстлик гуруҳи раиси:

– Ўзбекистонда аҳоли манфаатини таъминлаш йўлида барча шароитлар яратилмоқда, парламент бу борада янги қонунлар ишлаб чиқиш устида ишламоқда. Президент Шавкат Мирзиёев Мурожаатномасида ҳам асосий эътибор мамлакатни янада ривожлантириш, халқ манфаатларини таъминлашга қаратилди.

Туркия парламентидаги “Туркия – Ўзбекистон” парламентлараро дўстлик гуруҳи раиси сифатида Президент Шавкат Мирзиёев томонидан илгари сурилган ислоҳотчилик сиёсатини қўллаб-қувватлайман. Бу борада Туркия тажрибаси билан ўртоқлашишга, парламентлараро ҳамкорликни янада тараққий эттиришга доим тайёрмиз.

Парламентларимиз келгусида мамлакатларимиз ҳамкорлигининг ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлаш йўлида аниқ мақсадларни ўз олдига қўйган. Бу икки мамлакат қонун чиқарувчи органлари ҳамкорлиги кундан-кунга ривожланишига таъсир кўрсатади, албатта. Парламентлараро ҳамда халқаро парламент тузилмалари доирасидаги ўзаро алоқаларни янада чуқурлаштириш юзасидан биргаликда амалга оширилаётган ишларни изчил давом эттирамиз. ?кки мамлакат савдо-иқтисодий, инвестициявий ва маданий-гуманитар ҳамкорлигини фаол қўллаб-қувватлашга йўналтирилган ҳамкорликнинг ҳуқуқий асосларини такомиллаштиришга ҳисса қўшишга жиддий эътибор қаратамиз. Бунда қонун чиқарувчи органлар ўртасидаги алоқалар, парламентлараро дўстлик гуруҳларининг имкониятларидан фаол фойдаланамиз.

Саркан КАЯЛАР, Туркия ҳамкорлик ва мувофиқлаштириш агентлиги (Т?КА) ижрочи директори:

– Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида Ўзбекистон чуқур ислоҳотлар ва тараққиёт даврини бошлади. Ҳаракатлар стратегияси ва бошқа кўплаб истиқболли дастурларга ҳамоҳанг бўлган Олий Мажлисга Мурожаатнома мамлакат олдидаги яқин истиқболдаги мақсад ва вазифаларни аниқ белгилаб берувчи “йўл ҳаритаси”дир. Туркия ҳамкорлик ва мувофиқлаштириш агентлиги ушбу Мурожаатномада белгилаб берилган йўналишларда Ўзбекистонга қўмак беришга тайёр.

Т?КА Ўзбекистонда 1993 йилдан буён фаолият юритиб келмоқда. Таълим, тиббиёт, малака ошириш каби бир неча йўналишларда мақсадли лойиҳаларни амалга оширдик. Сўнгги уч йил давомида лойиҳаларимизни ишлаб чиқишда Президент Шавкат Мирзиёев нутқларида белгиланган вазифаларга алоҳида эътибор қаратдик. Шу маънода Мурожаатноманинг турк тилида чоп этилиши бизга қулайлик туғдиради.

Сўнгги йилларда фаолиятимиз натижалари бирмунча ўсган. Хусусан, 2018 йил икки давлат муносабатларида туб бурилиш ясаган олий даражадаги музокаралар бизнинг лойиҳаларимизга ижобий таъсир кўрсатди. Юртингизга замонавий тез тиббий ёрдам машиналари топширдик, Адлия вазирлиги билан ҳамкорликда мобиль халқ қабулхоналари ташкил этишга кўмаклашдик. Шавкат Мирзиёев белгилаб берган тараққиёт режалари ижросига биз ҳам ўз ҳиссамизни қўшишда давом этамиз. Келгуси йилларда бундай лойиҳаларимиз янада кўпайишига умид қиламиз.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net