Президент Шавкат Мирзиёевнинг ғоялари халқчиллиги билан катта таассурот қолдирди - Йошинори Фудзияма:

24.01.2020 10:37

ТОШКЕНТ, 24 январь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга навбатдаги Мурожаатномасини  диққат билан кузатдим ва эшитдим, - дейди Япониянинг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва мухтор  элчиси Йошинори Фудзияма «Дунё» АА мухбири билан суҳбатда.

- Мурожаатнома жуда таъсирли бўлди, Ўзбекистон Президенти мамлакат дуч келаётган жуда кўплаб муаммо ва қийинчиликлар ҳақида куюниб гапирди, - деб таъкидлади япон дипломати. -  Дастуриламал ҳужжатда бутун дунёни ташвишга солаётган коррупция балоси ҳам беътибор қолмади. Ўйлашимча, Шавкат Мирзиёев коррупция муаммосини бартараф этишнинг сиёсий ечимини айтиб ўтди. Мисол учун коррупцияга қарши курашиш тузилмасини ташкил этилиши мазкур иллатнинг илдизига болта ура олади.   Мурожаатномада тилга олинган барча вазифалар Ўзбекистон ривожи учун хизмат қилиши ва унинг ғоялари халқчиллиги билан менда катта таассурот қолдирганини таъкидлайман.

Ўзбекистон раҳбарининг ўтган йили декабрь ойида  Японияга ташрифи тарихий воқеа бўлди. Унинг натижалари ўзаро ҳамкорликни янги босқичга кўтарди. ?кки мамлакат ўртасида қатор шартномалар тузилди, бу албатта ижобий натижаларга сабаб бўлади. Биз аллақачон 60 дан ортиқ ҳужжат бўйича кенг кўламли ишларни бошладик.

Президент Шавкат Мирзиёев ва Бош вазир Синдзо Абэ томонидан имзолаган келишувлар натижасида нафақат бизнес, балки, спорт маданият, туризм каби соҳаларда ҳам ҳамкорлигимиз сезиларли ривож топади.

Эътиборли томони, Японияда янги давр, янги император ҳокимияти бошланганидан сўнг мамлакатимизга ташриф буюрган уч давлат раҳбарларидан бири Шавкат Мирзиёев бўлди. Уларнинг биринчиси АҚШ Президенти Дональд Трамп, иккинчиси Франция Президенти Эмманюэль Макрон эди.

Бу албатта, Японияда Ўзбекистонга нисбатан илиқ муносабат ва эътибор кўрсатилишини намоён қилади. Фурсатдан фойдаланиб Япония Ўзбекистон билан икки томонлама дўстона ҳамкорликни ривожлантиришга ҳамиша тайёр эканини яна бир бор таъкидламоқчиман.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net