Президент Нукусдаги маҳалла аҳолиси билан мулоқот қилди

03.07.2022 23:39

ТОШКЕНТ, 3 июль. /«Дунё» АА/. Қорақалпоғистонда бўлиб турган Президент Шавкат Мирзиёев бугун Нукус шаҳридаги Жекетерак маҳалласида бўлиб, халқ билан мулоқот қилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Бу ҳақда давлатимиз раҳбарининг матбуот котиби Шерзод Асадов ўзининг шахсий телеграм-каналида ёзди.

«Жекетераклик ёшуллилар кечаги кўнгилсиз воқеаларда баъзи ёшлар адашгани ва қонунга зид ҳаракатлар содир этгани, ташқи ғаразли кучлар таъсирига тушиб, ҳис-ҳаяжонга берилганини афсус билан айтишди, - дея маълум қилди Шерзод Асадов. - Ўзбеклар ва қорақалпоқлар икки тилли бир эл эканини, мамлакатимиз бирлиги ва тинчлигини қадрига етиш кераклигини таъкидлади».

 

Ўзбекистон Президенти матбуот хизмати олган сурат

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net