Президент Мурожаатномасидаги тўрт йўналиш вазифаларининг ижроси Ўзбекистон тараққиёти учун муҳим - Даниэл Розенблюм

24.01.2020 10:34

ТОШКЕНТ, 24 январь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси нафақат мамлакат фуқаролари учун, балки хорижий дипломатлар учун ҳам муҳим воқеа бўлди, деди Америка Қўшма Штатларининг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Даниел Роземблум «Дунё» АА мухбири билан суҳбатда.

- Президент Шавкат Мирзиёев Олий Мажлисга Мурожаатномада мамлакат келажаги учун барча соҳаларда амалга ошириш керак бўлган истиқболли режалар ва мақсадларни белгилаб берди, - деди дипломат. - Мен улар орасида тўрт йўналишдаги вазифалар ижроси Ўзбекистон тараққиёти учун муҳим деб ҳисоблайман.

Биринчидан, таълим йўналиши. Мамлакат ёшларининг таълим олиш учун катта сармояларни жалб этиш, халқ таълими тизимида ислоҳотларни амалга ошириш, олий  таълим даражасини  кўтариш учун давлат гранти асосида ўқитишни икки баробарга кўпайтириш келажакда ўз мевасини беради. АҚШ тажрибасидан келиб чиқиб айтадиган бўлсам, таълимга қилинган сармоя ҳамиша ўзини оқлаган.

?ккинчи йўналиш - қишлоқ хўжалиги соҳаси. Мазкур соҳани диверсификация қилиш, модернизация ишларини амалга ошириш орқали мамлакатда арзон қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат, гўшт ва гўшт махсулотлари етиштириш имконияти ошади. АҚШда ҳам қишлоқ хўжалиги соҳаси муҳим стратегик тармоқ ҳисобланади. Бизда фермерларга қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришга давлат томонидан катта имтиёзлар, қулай шароитлар яратиб берилган.

Учинчи йўналиш - бу жамиятда қонун устуворлигини таъминлаш. Қонун устуворлигини таъминлаш – бу барқарорликни таьминлашдир. Бу борада Шавкат Мирзиёев томонидан амалга ошираётган ислоҳотларни тўлиқ қўллаб- қувватлайман. Яқин келажакда мазкур муҳим тизим янада либераллашишига умид қилиб қоламан.

Тўртинчи йўналиш - бу мамлакатда эркин бизнес муҳитини яратиш. Кичик бизнесни рағбатлантириш ва хорижий инвесторларга юртингизда эркин  фаолият юритиши учун қулай муҳит  яратиш,  соҳага оид қонунчиликни шунга мослаш, ўйлайманки, Ўзбекистон иқтисодий тараққиётини ҳаракатга келтирувчи «мотор» бўлиб хизмат қилади.

Тан олиш керак, бугунги Мурожаатномада тилга олинган вазифалар ижросини таьминлаш осон бўлмайди. Бу жараён кўп билим, куч ва узоқ муддат талаб қилади. Аммо, булар амалга ошириб бўлмайдиган вазифалар эмас.

Очиғини айтсам, жамиятда бартараф этиши лозим бўлган асосий муаммо бу коррупциядир. Бугунги Мурожаатномада ҳам Президент коррупцияни бартараф этиш зарурлигини бир неча карра тилга олди. Уни бартараф этиш учун махсус тузилма ташкил этиш таклифини билдирди. Кўплаб давлатлар тажрибасида мазкур муаммо ўз ечимини топмаган. У саратон касалига ўхшайди — бедаво дард.

Президент Мурожаатномасининг очиқлиги ва ОАВнинг янада  эркин фаолият олиб борилишига имкон берилиши бўйича айтилган фикрларни юқори баҳолайман. Мен Шавкат Мирзиёевнинг ОАВ фаолиятини қўллаб-қувватлаётганини алоҳида эътироф этаман.

 Маҳаллий журналистлар фаолиятининг эркинлашиши, албатта, жойларда, корхона ва  ташкилотларида учраётган коррупция  ҳамда ортиқча бюрократик  тўсиқларни батараф этишга хизмат қилади.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net