Президент Мурожаатномасида белгиланган вазифалар сармоядорлар фаолиятининг яна бир кафолати бўлди - Хитойлик инвесторлар

25.01.2020 11:20

ПЕК?Н, 25 январь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси хорижий мамлакатлар кенг жамоатчилик вакилларида ҳам катта қизиқиш уйғотмоқда.

“Дунё” АА мухбири Хитой ишбилармон доиралари вакилларининг ушбу Мурожаатнома юзасидан фикр-мулоҳазалари билан қизиқди.

Линь СЮЭЖУН, “Бэйчжун ?линь” фармацевтика компанияси президенти:

– Президент Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномаси, шубҳасиз, Ўзбекистон сиёсий ҳаётида катта воқеа бўлди. Унда давлат ва жамият ҳаётини ислоҳ қилишнинг устувор йўналишлари бўйича таҳлил ва аниқ режалар келтирилди.

Мамлакатингиз географик қулай – минтақа марказида жойлашган ва Марказий Осиёнинг барча давлатлари билан умумий чегарага эга. Айни жиҳатлар Ўзбекистонни Буюк ипак йўли чорраҳасидаги муҳим манзил сифатида кўриш имконини беради.

Ўзбекистон Президенти чет эл сармоядорларига кенг йўл очиб бермоқда, инвесторлар учун кафолатлар мавжуд. Шу боис юртингизга инвестиция олиб кирдик ва компаниямиз филиалини очдик. 

Ўзбекистон ва Хитой ривожланишида муштарак жиҳатлар кўп: мамлакатингиз улкан ўзгаришларга юз тутмоқда, ишбилармонлик учун қулай имкониятлар эшиги очилмоқда. Пировардида барқарор ривожланиш изчил давом этмоқда. Бу фуқаролар турмуш шароитига ижобий таъсир қилмоқда. Буни Ўзбекистонга доимий ташрифларим чоғида олган хулосаларим асосида ишонч билан айтишим мумкин.

Президент Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасида қайд этилган масалаларнинг ҳаётга тўлақонли жорий этилиши Ўзбекистон келажаги, иқтисодий тараққиётини янги босқичга олиб чиқишга қодир. 

Чэн ГУАНХУН, “Лоян Дасинь” компанияси бош менежери:

- Компания масъул вакили сифатида инвестиция муҳитини ўрганиш бўйича дунёнинг элликдан зиёд мамлакатида бўлдим. Бизнес юритиш учун қулай манзил сифатида эса Ўзбекистонни танладик. Бунинг сабаби мамлакатда сўнгги уч йилда улкан ва кенг қамровли ўзгаришлар амалга оширилди. Бу жараён изчил давом этмоқда. Чет эллик инвесторлар учун имконият ва имтиёзлар яратилаётгани, валюта сиёсати либераллаштирилиб, солиқ юкининг енгиллаштирилаётгани ва соҳага давлат раҳбарининг шахсан эътибори шулар жумласидан.

Айни пайтда компаниямиз Бухорода графитни халқаро андозаларга мос қайта ишлаш лойиҳасини амалга оширмоқда. Бунда Ўзбекистоннинг Хитойдаги элчихонаси, Лоян шаҳри ишбилармонлар ассоциацияси ва Бухоро вилояти ҳокимлигининг кўмагини алоҳида қайд этишни истардим.

Корхонамиз 10 минг тонна графитдан 120 минг тонна тайёр маҳсулот ишлаб чиқармоқда. Бу лойиҳа асосида Бухоро вилоятида катта илмий-тадқиқот марказини очишни ҳам режалаштирганмиз. Хитойдан шу соҳада фаолият юритадиган етук тадқиқотчиларни жалб этиш кўзда тутилган.

Бу каби фаолиятимизнинг мустаҳкам кафолати ҳақида сўз борганда эса Президент Шавкат Мирзиёевнинг парламентга Мурожаатномасида қайд этилган масалаларни алоҳида ёдга олишни истардим. Боиси, давлат раҳбари мамлакат бундан буён ҳам фаол инвестиция сиёсатини юритиши, халқаро меъёр ва андозаларни барча соҳаларга жорий этиш бўйича бошланган ишларни давом эттиришини қайд этди.

Давлатингиз раҳбарининг мазкур Мурожаатномасида мамлакат ҳаётини ривожлантиришнинг барча жиҳатлари, жумладан, иқтисодий жабҳа атрофлича қамраб олинди. Шу боис бу ҳужжат нафақат Ўзбекистонда, балки ҳамкор хорижий давлатлар кенг жамоатчилигида ҳам катта қизиқиш уйғотганига ишончимиз комил.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net