Президент Мурожаатномаси Эрон ОАВ ва ишбилармон доира вакиллари томонидан фаол муҳокама қилинмоқда

28.01.2020 10:31

ТЕҲРОН, 27 январь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномаси Эрон оммавий ахборот воситалари ва кенг жамоатчилиги томонидан фаол муҳокама қилинмоқда, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Фаредун ТАКҲЕРПУР, " Iran News" газетаси эксперти:

– Ўзбекистон Президентнинг мамлакат парламентига Мурожаатномаси, унда илгари сурилган муҳим ташаббусларни юқори баҳолаймиз.

Давлат раҳбари Мурожаатномада Ўзбекистон келажагининг истиқболли йўналишларини белгилаб берди. 2020 йилнинг ?лм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили, деб эълон қилинишини мамлакатни ҳар томонлама ривожлантириш учун муҳим стратегик аҳамиятга эга, деб ҳисоблаймиз.

Рақамли иқтисодиётни ривожлантириш давр талабига айланмоқда. Шу муносабат билан, Ўзбекистон Президенти томонидан рақамли иқтисодиётга ўтишни жадаллаштириш бўйича келгуси беш йиллик устувор вазифаларининг белгиланиши, шубҳасиз, мамлакат иқтисодиётининг ривожланишига кучли туртки беради.

Давлат ва жамият ҳаётида рақамли технологияларнинг кенг қўлланилиши бошқарув самарадорлигини сезиларли даражада оширишга, ижтимоий соҳанинг ривожланишига, одамлар ҳаётини тубдан яхшилашга  хизмат қилади.

Камрон ГАНА?, «Pooya Polymer Tehran» компанияси бошқаруви раиси:

– Ўзбекистон Президентининг миллий парламентга Мурожаатномаси менда катта қизиқиш уйғотди. Давлат раҳбари долзарб ижтимоий-иқтисодий муаммолар ҳақида гапирди. Жамият ҳаётининг турли соҳаларини ислоҳ қилиш, одамлар ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, турмуш фаровонлигини ошириш бўйича муҳим ғоялар ва ташаббусларни илгари сурди.

Хусусан, иқтисодиётни қўллаб-қувватлаш, тадбиркорларга кенг имкониятлар яратиш бўйича давлат раҳбари ташаббусларини қўллаб-қувватлайман. Чунки ҳеч бир давлат, шу жумладан, Ўзбекистон ҳам тадбиркорларга суянмасдан иқтисодий глобаллашув шароитида ўз ўрнини топа олмайди.

Мамлакатингизда маҳаллий ва хорижий ишбилармонларга қаратилаётган эътиборга бевосита гувоҳмиз. Компаниямиз Қашқадарё вилоятининг Ғузор туманида нефть-кимё маҳсулотлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган корхона ташкил этиш бўйича умумий қиймати 20 миллион долларлик инвестиция лойиҳасини амалга оширмоқда. Ҳамкорлик доирасидаги ишларни бажариш, ҳужжатларни расмийлаштириш каби масалаларда тўсиқларга дуч келмадик.

 Президент ўз Мурожаатномасида тадбиркорлар фаолияти ҳар доим давлат эътиборида ва ҳимоясида бўлишини қайд этаркан, бундан бениҳоя қувондик. Бу, ўз навбатида, чет эллик инвесторларга, шу жумладан, «Pooya Polymer Tehran» компанияси жамоасига ҳам куч-ғайрат бағишлайди, Ўзбекистонга бўлган ишончимизни янада ортишига хизмат қилади.

Рустам AЛ?ЕВ, Қум шаҳридаги Жамаат ул-Мустафо халқаро университети тил ўрганиш курслари талабаси (Ўзбекистон):

– Эронда таҳсил олаётган ўзбекистонлик ёшлар Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга тақдим этган Мурожаатномасини алоҳида эътибор ва ҳаяжон билан кўрдик.

Мурожаатномада ёшлар масаласига алоҳида эътибор қаратилгани бежиз эмас. Боиси Ўзбекистон келажаги замонавий билим ва кўникмаларни пухта эгаллаган иқтидор эгаларига боғлиқ. Давлатимиз раҳбари ёшларни олий таълимда қамраб олиш мақсадида давлат грантлари сони икки баравар оширилишини таъкидладилар. Олий таълимда грант квоталарининг оширилиши билимли ёшлар учун катта имконият эшикларини очади.

Давлатимиз раҳбарининг барча саъй-ҳаракатлари мамлакатимиз аҳолиси фаровонлигини ошириш, ёшлар орзу-умидларини рўёбга чиқаришга қаратилган.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net