Покистондан муносабат: Ўзбекистон Президенти халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган меъёрлари ва тамойилларига мувофиқ фуқароларнинг ҳу

26.02.2021 10:09

?СЛОМОБАД, 26 февраль. /«Дунё» АА/. Президент Шавкат Мирзиёевнинг БМТ ?нсон ҳуқуқлари бўйича кенгаши (?ҲК)нинг 46-сессиясидаги нутқи Покистон сиёсий ва эксперт-таҳлилий доиралари вакиллари ўртасида катта қизиқишга сабаб бўлмоқда, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Пешовар университетининг Марказий Осиё тадқиқотлари маркази (МОТМ) директори, профессор Шабир Аҳмад Хоннинг сўзларига кўра, Ўзбекистоннинг ?ҲКга сайлангани мамлакатда сўнгги тўрт йилда инсон ҳуқуқларига оид қонунларни қабул қилиш ва амалга оширишда қўлга киритилган ютуқларнинг самарасидир.

Ўзбекистон Президенти ?ҲКга ортга қайтмайдиган сиёсий, ижтимоий ва иқтисодий ислоҳотлар тўғрисида маълумот берди. Давлат раҳбари нутқида Кенгашга аъзо давлатлар билан яқин ҳамкорлик қилиш мажбурияти ва сиёсий иродаси аниқ ифода этилди.

Шунингдек, республиканинг барча фуқаролари учун ҳеч қандай камситишларсиз инсоннинг асосий ҳуқуқларини таъминлаш янада кенг қамровли ислоҳотларнинг асосий қисмига айланиши таъкидланди.

Давлат раҳбари 2030 йилгача Барқарор ривожланиш мақсадларига эришиш учун Ўзбекистон халқига жинси, дини ва этник келиб чиқишидан қатъи назар, тенг ҳуқуқ ва имкониятларни таъминлаш орқали эришишга қатъий қарор қилинганини эълон қилди. Бу, ўз навбатида, мамлакатнинг изчил ижтимоий-иқтисодий ривожланишига замин яратади.

Президент инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссар бошқармаси мутахассисларининг Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари бўйича миллий стратегиясини бажаришдаги фаол иштирокини юқори баҳолади. Кенгашга Ўзбекистон Марказий Осиё етакчи аёл раҳбарлари мулоқотини ташкил этишни режалаштираётгани тўғрисида маълум қилинди.

Шуни айтиб ўтиш жоизки, Ўзбекистонда ёшлар ҳуқуқларига алоҳида эътибор берилмоқда, чунки улар - мамлакат келажаги. Шу сабабли  БМТ шафелигида Ёшлар ҳуқуқлари бўйича бутунжаҳон конференциясини ўтказиш  республика кун тартибига киритилди.

Халқаро меҳнат ташкилоти ва Жаҳон банки билан ҳамкорликда болалар меҳнатига барҳам бериш бўйича қилинган ишлар катта воқеликдир. Шу муносабат билан республикада Болалар Омбудсмани тўғрисидаги қонун қабул қилинади ва кучга киради, деди Президент ўз нутқида.

Одамларнинг эътиборини қонуний ҳуқуқларига жалб қилиш мақсадида БМТнинг «?нсон ҳуқуқлари соҳасида таълим» декларациясининг 10 йиллигига бағишлаб Олий комиссар бошқармаси билан биргаликда глобал форум ўтказиш ташаббуси ҳам юқори баҳога лойиқ.

Ўзбекистон Президенти фуқаролиги бўлмаган шахслар сонини қисқартириш бўйича қатъий чоралар кўришни таклиф қилди ва жорий йил Ўзбекистон 20 мингдан зиёд кишига фуқаролик беришини айтди. Бу 1991 йилдан бери бизнесда фаол бўлган ва мамлакатда яшовчи чет элликлар учун яхши янгилик.

Ўзбекистон қийноқларнинг ҳар қандай кўринишига қарши курашиш сиёсатига қатъий риоя қилади, чунки бу ҳолни ҳар қандай цивилизациялашган жамиятда қабул қилиниши мумкин эмас.

Президентнинг таъкидлашича, Ўзбекистон Қийноқларга қарши конвенциянинг Факультатив протоколини ратификация қилиш ниятида. Давлат раҳбари, шунингдек, мазкур масалалар юзасидан ҳамкорликда ишлаш мақсадида Қийноқлар масаласи бўйича махсус маърузачини Ўзбекистонга таклиф қилди.

Ушбу факт Ўзбекистонда мисли кўрилмаган сиёсий ўзгаришлар бошланганидан далолат беради. Бу шунчаки мақсад эмас, у доимий жараёндир.

Президент ўз нутқида инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган меъёрлари ва тамойилларига мувофиқ равишда фуқароларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва қўллаб-қувватлашга қатъий қарор қилганини намойиш этди, дея хулоса қилди Шабир Аҳмадхон.

Халқаро эксперт, «National Herald Tribune»  ва «Al-Akhbar» медиа-гуруҳининг муҳаррири Риаз Аҳмад Малик Президент Шавкат Мирзиёевнинг БМТ ?нсон ҳуқуқлари бўйича Кенгашининг 46-сессиясидаги нутқи тарихий воқеа бўлди, шунингдек, ўтган йил октябрь ойида республика 2021-2023 йилларда ?ҲК аъзоси сифатида сайлангандан бери биринчи марта амалга оширилганини таъкидлади.

Президент Шавкат Мирзиёев сессияда БМТ Кенгашига таклиф қилинган барча аъзо давлатлар раҳбарлари ичида  биринчи бўлиб нутқ сўзлади, бу ташкилот ва жаҳон ҳамжамияти томонидан Ўзбекистонда  Президент раҳнамолигида амалга оширилаётган инсон ҳуқуқлари бўйича ислоҳотлар ва ижобий ўзгаришларнинг юқори баҳоланганлигидан далолат беради.

Президент Кенгаш доирасида Ўзбекистондаги демократик ўзгаришларни янада чуқурлаштиришнинг устувор йўналишларини белгилаб берди, хусусан:

- инсоннинг асосий ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш Ўзбекистондаги ислоҳотларда энг муҳим ўринда туради;

гендер сиёсати масалалари борасида мамлакатнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётида ва ишбилармонлик соҳасида аёлларнинг ролини тубдан оширишга қаратилган ишлар қатъий давом эттирилади;

алоҳида эҳтиёжга эга бўлган шахсларнинг ҳуқуқларини таъминлашга жиддий эътибор қаратилади;

- Ўзбекистон аҳолисининг  ярмидан кўпини ташкил этадиган ёшлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш доимо эътибор марказида бўлиб қолади.

Буларнинг барчаси Ўзбекистонда 2030 йилгача мўлжалланган Барқарор ривожланиш мақсадлари ҳар бир инсоннинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини таъминлашни кўзда тутадиган «ҳеч кимни эътибордан четда қолдирмаслик» тамойили асосида амалга оширилади.

“Бу ўринда сўз ?нсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссар бошқармаси экспертларининг фаол иштирокида ишлаб чиқилган ?нсон ҳуқуқлари бўйича миллий стратегияни амалга ошириш тўғрисида бормоқда”, - деди Президент Шавкат Мирзиёев ўз нутқида.

2021 йилда Ўзбекистонда Марказий Осиё мамлакатлари етакчи аёлларининг мулоқоти ва хотин-қизларнинг минтақавий бизнес-форумини ўтказиш режалаштирган.

Республика раҳбарияти ногиронлар ҳуқуқларига алоҳида эътибор қаратмоқда. Давлат раҳбари маърузасида  Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари тўғрисидаги янги қонун кучга кирганини ва  бу дунёнинг кўплаб мамлакатларида мавжуд эмаслиги таъкидлади.

Ўзбекистон раҳбарининг нутқи республикада инсон ҳуқуқлари соҳасидаги демократик ислоҳотларнинг изчил характеридан далолат беради. Бу ёшларни фаол қўллаб-қувватлаш, гендер тенглигини таъминлаш ва ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш каби жараёнларда ҳам яққол намоён бўлмоқда.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net