Покистон элчиси: ҳар бир покистонлик Самарқанд ва Бухорони зиёрат қилишни орзу қилади

02.12.2020 17:10

ТОШКEНТ, 2 декабрь. /«Дунё» АА/. Покистон ?слом Республикасининг Ўзбекистон Республикасига янги тайинланган Фавқулодда ва мухтор элчиси Саид Али Асад Ғилоний Тошкентда ўз фаолиятини бошлади. Жорий йил 16 ноябрь куни у Кўксарой қароргоҳида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевга ишонч ёрлиғини топширди.

Покистон дипломатик ваколатхонаси раҳбари «Дунё» ахборот агентлиги мухбирига эксклюзив интервью берди.

— Жаноб элчи, Сизни Ўзбекистон Республикаси Президентига ишонч ёрлиғини топширганингиз билан қутлаймиз. Айтингчи, янги масъулиятли лавозимда ўз олдингизга қандай режа ва вазифалар қўйдингиз?

— Ўзбекистондек буюк мамлакатда Покистон элчиси бўлиш мен учун катта шараф.

Қадимдан бизни чуқур маданий ва маънавий алоқалар боғлаб туради. Элчи сифатида менинг асосий вазифам халқларимиз ўртасидаги англашувни янада ривожлантиришга хизмат қилиш, ўзаро манфаатли ҳамкорлик учун биргаликда ишлашимиз мумкин бўлган соҳаларни ўрганишдан иборат бўлади.

— Дипломатик миссия раҳбари сифатида нималарга биринчи навбатда эътибор қаратасиз?

— Мамлакатимнинг мендан аввал Тошкентда фаолият юритган элчилари томонидан илгари сурилган ташаббуслар, имзоланган икки томонлама келишувлар ва ўзаро англашув меморандумларида белгиланган вазифаларни самарали амалга ошириш асосий эътиборни қаратаман. Шунингдек, икки мамлакат халқлари учун манфаатли бўлган барча соҳаларда янги ташаббуслар ишлаб чиқилади.

Мамлакатларимиз ўртасидаги мувофиқлаштириш ва маслаҳат механизмларини мустаҳкамлаш, қардош мамлакатлар сиёсий кучлари ўртасидаги ўзаро алоқаларни кучайтиришга ҳаракат қиламан.

— Савдо-иқтисодий ва сармоявий масалалар фаолиятингизда  қандай ўрин тутади?

— Покистон ва Ўзбекистон муносабатларида савдо-сотиқ иккита ўлчамга эга, яъни икки томонлама савдо ҳамкорлиги ва савдо йўлаклари маъносида. Ўзаро савдо-сотиқ нуқтаи назаридан бизнинг иқтисодиётларимиз рақобатчи эмас, балки бир-бирини тўлдиради, деб ҳисоблайман. Шу маънода, ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини ошириш учун катта имкониятлар мавжуд.  Сўнгги йилларда савдо ва инвестиция ҳамкорлигида ижобий суръат кузатилмоқда. Бу борадаги ишларни янада чуқурлаштириш ва ишбилармон доираларни бирлаштириш менинг устувор вазифаларимдан биридир.

Савдо йўлакларига келсак, Покистоннинг жуғрофий жойлашуви Ўзбекистонга Араб денгизига чиқиш учун энг қисқа савдо йўналишини тақдим этади. Покистон орқали савдо қилиш Ўзбекистон учун денгизга чиқишнинг энг самарали усули ҳисобланади. Худди шундай, Марказий Осиё бозорлари билан савдо муносабатларини кенгайтиришга хизмат қиладиган алоқаларни ўрнатиш Покистоннинг асосий мақсадларидан биридир. Бу борадаги айни пайтда қатор таклифлар фаол кўриб чиқилмоқда. Шу сабабли яқин келажакда икки мамлакатни бир-бирига боғлайдиган ўзаро манфаатли савдо йўлагини амалиётга тадбиқ қилишга умид қиламиз.

— Сўнгги пайтларда мамлакатларимиз ўртасида зиёрат туризми йўналишидаги ҳамкорлик изчил ривожланмоқда. Ушбу соҳани янги босқичга олиб чиқиш бўйича фикрларингизни изҳор қилсангиз.

— Дарҳақиқат, зиёрат туризми тараққиёт учун катта салоҳиятга эга. Ҳар бир покистонлик Самарқанд ва Бухорони зиёрат қилишни орзу қилади. ?мом Бухорий, ?мом Термизий, Форобий, ?бн Сино каби буюк алломалар Покистонда ҳам жуда машҳур. Уларни халқимиз чуқур ҳурмат қилади.

Шунингдек, Тошкент ва Лаҳор ўртасидаги икки соат давом этадиган тўғридан-тўғри авиарейсларнинг (коронавирус пандемияси сабабли вақтинча тўхтатилган) йўлга қўйилганини ҳам оқилона қадам деб биламан. Мазкур парвозлар қатновини ҳафтасига камида уч мартага етказиш тарафдориман.

— Жаноб элчи, Ўзбекистон ва Покистон халқларини бирлаштирадиган ва ўхшаш хусусиятларни айта оласизми?

— Менимча, бизни тарихнинг умумий талқини, маънавий ва маданий қадриятларимиз бирлаштириб туради. Покистонда ўзбек тарихий шахслари қаҳрамон ҳисобланади. Халқимиз дунёнинг ушбу қисмида яшаб ўтган буюк алломалар жаҳон цивилизациясига қўшган салмоқли ҳиссаси билан фахрланади.

Бизни ажратиб турадиган жиҳатларга келсак, менимча, бу йигирманчи асрнинг катта қисмида бир-биримиздан узоқлашиб яшаганимизда бўлса керак. Албатта, бу икки халқга боғлиқ бўлмаган  ҳолда содир бўлди.

 Биз бир-биримизга яқин бўлсакда, кўп йиллар давомида узоқлашганимиз сабабли ўзимизни айро ҳис қиламиз. Бундан ташқари, сўнгги ўттиз йилнинг  катта қисмида мамлакатларимиз раҳбариятларининг тўғридан-тўғри алоқалари нисбатан суст бўлди.

Ушбу бўшлиқни иложи борича тезроқ тўлдириш керак. Шунда икки томон ўртасида биргаликда ишлаш учун яхши тушунча ўрнатилиши мумкин. ?ккинчи фарқ тилларимиз бўлиши мумкин. Аммо бу ҳам жуда катта аҳамиятга эга эмас. Чунки урду ва ўзбек тилларида тўрт мингдан ортиқ бир хил сўзлар мавжуд.

Бизнинг умумий динимиз, тарихимиз, жуғрофиямиз, анъаналаримиз ва иқтисодий манфаатларимиз яқин ҳамкорликка чорламоқда. Аждодлари минг йиллар давомида ёнма ён бўлган халқларни яна бир-бирига яқинлаштириш, тарихий алоқаларни тиклаш ва уларни XXI асрнинг геоиқтисодий ҳақиқатларига мувофиқ тарзда янгилаш вақти келди.

— Жаноб элчи, мазмунли суҳбат учун раҳмат.

“Дунё” АА мухбири Зафар Юлдашкулов суҳбатлашди

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net