Паррандачилик тармоғини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш вазифалари тасдиқланди

25.01.2022 09:53

ТОШКЕНТ, 25 январь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Президенти «Паррандачилик тармоғини давлат томонидан қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорни имзолади, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Ушбу ҳужжат билан ички истеъмол бозорини парранда гўшти билан барқарор таъминлаш ҳамда ички ва ташқи бозорларда рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кўпайтириш  мақсадлари тасдиқланди.

Ҳужжатда 2022 йил 1 январдан бошлаб 2024 йил 1 январга қадар қўшилган қиймат солиғи тўловчиси бўлган паррандачилик хўжаликларига ўз хўжаликларида етиштирилиб, реализация қилинган парранда гўштининг ҳар бир килограмми учун субсидия миқдори 2 500 сўм этиб белгиланди.

Бунда субсидия қўшилган қиймат солиғидан вақтинчалик озод қилиш бўйича имтиёз амалда бўлган давр учун ҳам тўланади.

Фармонда Молия вазирлиги ҳамда Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси манфаатдор вазирлик ҳамда идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритиши  қайд этилган.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net