Парламентлараро ?ттифоқ Ўзбекистон парламентининг инсон ҳуқуқлари соҳасидаги фаолиятини эътироф этди

20.05.2020 10:26

ТОШКEНТ, 20 май. /«Дунё» АА/. Парламентлараро ?ттифоқнинг расмий веб-сайтида эълон қилинган таҳлилий мақолада Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг инсон ҳуқуқларини таъминлаш борасидаги фаолияти юқори баҳоланди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири ?нсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази Матбуот хизмати маълумотига таяниб.

Унда қайд этилишича, ташкилот инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро стандартларни миллий даражада жорий этиш бўйича Ўзбекистон парламентининг сўнгги чораларини қўллаб-қувватлайди.

Улар орасида 2018 йилда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича парламент назорати механизмини ишлаб чиқиш ва БМТ тавсияларини бажариш, БМТнинг инсон ҳуқуқлари механизмлари билан ҳамкорлик қилиш бўйича ҳаракатлар режасини қабул қилиш ҳамда биринчи марта инсон ҳуқуқлари бўйича парламент ҳисоботини нашр этиш каби вазифалар алоҳида қайд этилган.

Мақолада, шунингдек, ?нсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази билан ҳамкорлик, қийноқларнинг олдини олиш механизмини яратишда ҳамда инсон ҳуқуқлари масалаларида энг кўп тилга олинадиган мажбурий меҳнатни тўхтатиш чораларини кўришдаги парламент роли таъкидланади.

Республикада истиқомат қилувчи қарийб 49 минг кишига мамлакат фуқаролигини олиш имкониятини берадиган «Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тўғрисида»ги янги Қонуннинг қабул қилиниши инсон ҳуқуқларини таъминлаш борасида олдинга қўйилган қадам сифатида эътироф этилади.

Маълумот ўрнида, Ўзбекистон 2017 йилда Парламентлараро ?ттифоқнинг 137-ассамблеясида аъзолигини тиклади.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net