Парламентлараро ?ттифоқ раислигига сайловлар бошланди. Унда Ўзбекистон вакили - Акмал Саидовнинг ҳам номзоди бор

02.11.2020 17:15

ТОШКЕНТ, 2 ноябрь. /«Дунё» АА/. 1 ноябрь куни дунё мамлакатлари парламентларини бирлаштирган,  130 йилдан ортиқ тарихга эга халқаро ташкилот — Парламентлараро ?ттифоқ раислигига онлайн-сайловлар бошланди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Ушбу нуфузли парламентлараро халқаро ташкилотга раислик қилиш учун тўртта мамлакат парламенти вакили даъвогарлик қилмоқда. Улар орасида Ўзбекистон Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари Акмал Саидовнинг ҳам номзоди бор.

Сайловда Ўзбекистондан ташқари  Покистон, Португалия, Канада вакилларининг номзодлари кўрсатилган бўлиб, ҳар бир номзод ?ттифоққа аъзо 179 давлат вакилларига ўзларининг дастурларини баён қилди.

Сайлов жараёни кеча Тошкент вақти билан соат 19.00да бошланди ва 24 соат давом этади. Сайловда ҳар бир давлатга 3 тагача овоз бериш имконияти берилган. Ундада 50 фоиз овоз тўплаган номзод Парламентлараро ?ттифоқ раислигига сайланади.

Номзодларнинг ҳеч бири 50 фоизгача овоз тўплай олмаса, сайловнинг иккинчи тури ўтказилади ва аъзо давлатлар энг кўп овоз тўплаган икки номзоддан бирини танлайди.   

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net