Озарбайжондан муносабат: Ўзбекистон нафақат Марказий Осиё, балки Евроосиё миқёсидаги савдо-транспорт алоқаларини ривожлантиришда муҳим

12.03.2021 13:45

БОКУ, 12 март. /"ДунёАА/. Қирғизистон Президенти Садир Жапаровнинг Ўзбекистонга давлат ташрифи якунлари экспертлар ҳамжамияти, авваламбор, қўшни давлатлар илмий-академик доиралари вакилларининг қизиқишини уйғотмоқда.

Гулнора Мамедзаде, «Baku Network» халқаро сиёсат ва хавфсизлик марказининг Экспертлар платформаси директори (Озарбайжон):

- 2016 йилдан бошлаб Марказий Осиё минтақасида Ўзбекистоннинг роли ва мавқеи мустаҳкамланиб бормоқда. ?чки сиёсий воқеликларнинг либераллаштирилиши, Президент Шавкат Мирзиёевнинг изчил ислоҳотлари, қўшни давлатлар билан алоқаларни мустаҳкамлаш бўйича саъй-ҳаракатлари минтақада ижобий муҳитни шакллантирди.

Ўзбекистон Президентининг дипломатик стратегияси мамлакатни Россия, Хитой, АҚШ, Европа ?ттифоқи ва Туркия манфаатлари кесишган кенг минтақанинг муҳим давлатларидан бирига айлантиришга қодир. Ўзбекистон ўзининг геостратегик салоҳиятидан, шу жумладан, янги ?пак йўли истиқболлари нуқтаи назаридан тўлиқ фойдаланишни бошламоқда.

Марказий Осиёга халқаро кўламда бўлган қизиқиш тобора ортиб бормоқда. Бугун Ўзбекистон учун минтақанинг барча давлатлари билан яхши қўшничилик ва ўзаро манфаатли алоқаларни ривожлантириш, шунингдек, минтақавий ва икки томонлама ҳамкорлик масалаларига инновацион руҳда муносабатда бўлиш алоҳида аҳамиятга эга.

Минтақа учун чегараларни делимитация ва демаркация қилиш, сув ресурслари ва чегара ҳудудлари билан боғлиқ долзарб масалаларга ечим топиш ҳал қилувчи аҳамиятга эга. Ўзбекистон Президенти ушбу минтақа учун долзарб муаммоларни ҳал қилиш бўйича ўз концепциясини тақдим этган ва у қўшни давлатлар томонидан қўллаб-қувватланмоқда.

Яқинда сайланган Қирғизистон Президенти Садир Жапаровнинг Ўзбекистонга ташрифига ҳам ушбу янгиланишлар жараёнидан келиб чиқиб муносабат билдириш керак, деб ҳисоблайман. Давлат бошқарувига ислоҳотлар, конструктивизм, самарали ва барқарор ҳамкорликка интилган сиёсатчилар авлоди келмоқда. Бу борада ўзи ва мамлакатини дунёга катта муваффақият билан танитган Ўзбекистон Президенти тажрибаси Қирғизистон Президенти учун фойдали бўлади. Ўзбекистон раҳбари минтақавий алоқаларни мувофиқлаштириш, ҳамкорликнинг иқтисодий кун тартибини фаоллаштиришга қодир эканини амалда исботлади. Мисол тариқасида Ўзбекистон ҳудудида аллақачон 15 дан ортиқ эркин иқтисодий зона ва улкан инвестиция салоҳиятига эга бўлган 100 дан ортиқ кичик саноат зонаси мавжудлигини айтиб ўтиш кифоя.

Ўзбекистон ва Қирғизистон ўзаро савдо-сотиқдаги тўсиқларни бартараф этиш, божхона қоидаларини соддалаштириш, инновациялар ва минтақанинг сув-энергетика ресурсларидан самарали фойдаланишга қаратилган қўшма дастурлар устида ишлаши мумкин. Кўриниб турибдики, ушбу мамлакатларнинг амалдаги раҳбарлари ишончсизликнинг барча элементларини бартараф этиш, минтақада барқарор ва амалий ҳамкорлик қилиш кун тартибини шакллантириш учун етарлича сиёсий иродага эга.

Шу нуқтаи назардан, Ўзбекистон Президентининг Туркий Кенгаш ва МДҲ даражасида илгари сураётган ташаббуслари ҳам катта эътиборга молик. Гап эркин савдо зоналари ҳамкорлиги ҳақида кетмоқда. Ўзбекистон нафақат Марказий Осиёда, балки Евроосиёда ҳам савдо-транспорт алоқаларини ривожлантиришда муҳим роль ўйнаши мумкин.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net