Озарбайжон Ташқи ишлар вазири билан учрашув

06.02.2020 15:13

2020-йилнинг 6-фавраль куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Боку шаҳрида Озарбайжон Республикаси Ташқи ишлар вазири Элмар Мамедяров билан учрашди.

Турли соҳаларда Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасидаги муносабатларнинг ҳолати ва уларни ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.

Савдо-иқтисодий ва инвеститсион ҳамкорликни фаоллаштириш масалалари юзасидан фикр алмашилди. Ўтган йили икки томонлама савдо айланмасининг юқори сур’атда ўсганига қарамай, томонларда ўзаро савдони янада жадаллаштириш учун улкан имкониятлар мавжудлиги қайд этилди. Ўзбекистон Т?В раҳбари Озарбайжон ишбилармон доираларини жорий йилнинг 5-6-март кунлари бўлиб ўтадиган биринчи Тошкент халқаро инвеститсия форумига таклиф қилди.

Учрашувда парламентлараро мулоқотни, ҳудудлараро алоқаларни фаоллаштириш, транспорт-коммуникатсия, логистика, туризм ва бошқа соҳаларда ҳамкорликни ривожлантириш бўйича таклифлар кўриб чиқилди.

Музокараларда халқаро тузилмалар, хусусан Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши (Туркий кенгаш) ва МДҲ доирасидаги муносабатларга доир масалалар ҳам муҳокама қилинди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net