Озарбайжон Президенти Ўзбекистон Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг делегациясини қабул қилди

17.05.2022 11:38

ТОШКЕНТ, 17 май. /«Дунё» АА/. Озарбайжон Президенти ?лҳом Алиев кеча Ўзбекистон Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси спикери Нуриддинжон ?смоилов бошчилигидаги парламент делегациясини қабул қилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Парламент қуйи палатаси маълумотига кўра, учрашувда Озарбайжон тарихий, тил ва маданий муштаракликлари билан боғланган қардош Ўзбекистон билан ҳамкорлик қилишдан манфаатдор эканлиги таъкидланди.

?кки томонлама кўп қиррали муносабатларнинг ривожланиш динамикаси юқори баҳоланиб, ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини ошириш учун кенг имкониятлар мавжудлиги қайд этилди.

 Самимий мулоқот чоғида Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасидаги кўп томонлама алоқаларни изчил ривожлантириш, парламентлараро ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқиш юзасидан фикр алмашилди.

Спикер Нуриддинжон ?смоилов Озарбайжон Президенти ?лҳом Aлиевга 28 май – Озарбайжон Мустақиллиги куни муносабати билан Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг табрик мактубини топширди.

Очиқ ва самимий руҳда ўтган учрашувда икки томон манфаатларига хизмат қилувчи бошқа масалалар ҳам муҳокама қилинди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net