Омер Кожаман: Ўзбекистон раҳбарининг ташаббуслари қардош туркий тилли давлатлардаги жараёнларга ҳам ижобий таъсир кўрсатмоқда

10.02.2020 13:34

АНКАРА, 10 февраль. /«Дунё» АА/. Туркияда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлис йўллаган Мурожаатномасига бағишланган брифинг бўлиб ўтди, деб хабар беради «Дунё» мухбири.

Эксперт ва таҳлилчилар, Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши вакиллари, сиёсатшунослар иштирок этган тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасида яқин келажакда мамлакатни ривожлантиришнинг асосий йўналишлари белгилаб берилгани таъкидланди.

- Ўзбекистон раҳбарининг ташаббуслари қардош туркий тилли давлатлари ўртасидаги ҳамкорлик жараёнига ижобий таъсир кўрсатмоқда, — деди Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши Бош котибининг ўринбосари Омер Кожаман. — Шубҳасиз, Президент Шавкат Мирзиёевнинг ташаббус ва ислоҳотлари мамлакат тараққиёти ва Ўзбекистоннинг халқаро нуфузини мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда. Туркий тилли давлатларнинг геостратегик жойлашуви, савдо-иқтисодий ва маданий-тарихий алоқалари бир-бирга чамбарчас боғланганини ҳисобга олган ҳолда, Ўзбекистон имкониятлари қардош давлатлар ўртасидаги ҳамкорликнинг кенгайишига ижобий таъсир кўрсатади.

Ўзбекистон раҳбарининг ички ва ташқи сиёсатдаги ислоҳотларга чуқур ва мазмунли қарашлари жаҳон иқтисодиёти ва сиёсатининг замонавий талабларига жавоб беради.

Туркий тилли давлатлар кенгаши котибияти делегацияси халқаро кузатувчи сифатида 2019 йил декабрь ойида Ўзбекистонда бўлиб ўтган парламент сайловида иштирок этди. Биз Тошкент ва Самарқанддаги сайлов жараёнини кузатдик. Шу боис сайлов халқаро андозаларга мос тарзда ва очиқлик тамойили асосида фуқароларнинг яширин овоз бериши орқали ўтказилганини таъкидламоқчиман.

Президент Шавкат Мирзиёевнинг барча соҳаларни ривожлантиришга қаратилган ғоялари, шунингдек, туркийтилли давлатлар билан стратегик шериклик ва тарихий ўтмишга асосланган ҳамкорликни ривожлантиришга оид ташаббусларидан хурсандлигимизни изғор қилиш ниятидаман.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net