Олий Мажлис Сенатига Ташқи ишлар вазирлигининг 2020 йилдаги фаолияти юзасидан ахборот тақдим қилинди

12.03.2021 12:54

ТОШКЕНТ, 12 март. /«Дунё» АА/. Бугун Олий Мажлис Сенатининг ўн учинчи ялпи мажлисида Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлиги (Т?В) нинг 2020 йилда белгиланган вазифаларни бажариш бўйича фаолияти тўғрисида ахборот тингланди, деб хабар беради “Дунё” АА мухбири.

Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Фарҳод Арзиев тақдим этган ҳисоботда таъкидланишича, 2020 йилда вазирлик ўз фаолиятида асосий эътиборни Ўзбекистон Республикаси Президентининг кўрсатма ва топшириқларини, 2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг Ҳаракатлар стратегиясини “?лм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили” давлат Дастурида белгиланган вазифаларни ҳамда Олий Мажлис Сенати қарорларида кўрсатилган топшириқларни бажаришга қаратган.

Бунда Т?В ўз фаолиятини миллий манфаатларимиздан келиб чиқиб, дунёнинг етакчи давлатлари билан муносабатларни ривожлантиришга, ҳамкор мамлакатлар билан савдо-иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлашга, давлатимиз раҳбари ташаббусларини халқаро ва минтақавий тузилмалар доирасида илгари суришга ҳамда минтақавий хавфсизлик ва барқарорликни таъминлашга йўналтирган.

“Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Туркия Республикаси ва Россия Федерациясига расмий ташрифлари амалга оширилиб, 70 дан зиёд давлат раҳбарлари билан мулоқотлари, видеоанжуман тарзида уюштирилган саммит ва олий даражадаги ҳалқаро тадбирларда иштироки ташкиллаштирилди”, - деди Ф.Арзиев.

Шунингдек, ҳисоботда Президентимизнинг БМТ Бош Ассамблеясида илгари сурган ташаббуслари халқаро ҳамжамият томонидан катта қизиқиш билан кутиб олингани ва ушбу ташаббусларни амалиётга тадбиқ этиш бўйича тегишли “Йўл харитаси” ишлаб чиқилгани урғуланган.

2020 йилда Ўзбекистоннинг халқаро ташкилотлар билан инсон ҳуқуқларини таъминлаш борасидаги ҳамкорлигида янги саҳифа очилиб, Ўзбекистон илк бор БМТ ?нсон ҳуқуқлари бўйича кенгаш аъзоси этиб сайланганига эътибор қаратилди.

Европа ?ттифоқи билан кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик битимини имзолаш, Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш, Европа ?ттифоқининг GSP+ имтиёзлар бош тизими бенефициари мақомига эришиш борасида изчил ишлар амалга оширилди.

Ўзбекистон манфаатларини илгари суришга қаратилган 600 дан ортиқ юқори даражада ҳамда идоралараро ташриф, учрашув ва онлайн-мулоқотлар ташкиллаштирилди.

Ўзбекистоннинг Марказий Осиё давлатлари, Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги, шунингдек, Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ), Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши (Туркий Кенгаш) каби минтақавий ташкилотлар билан ҳамкорлиги фаол ривожлантирилди.

“Бу борада Ўзбекистоннинг МДҲда раислиги муваффақиятли амалга оширилиб, пандемия шароитида 60 дан ортиқ тадбир Ўзбекистон раислигида юқори савияда ўтказилгани алоҳида эътиборга молик”, - деб таъкидланган Т?В ҳисоботида.

Ўзбекистон дипломатиясининг асосий йўналишларидан бири сифатида минтақавий хавфсизликни таъминлаш масаласи қайд этилган. Хусусан, халқаро ҳамжамият эътиборини Афғонистоннинг барқарор ривожланиши истиқболларига қаратилиши ҳамда узоқ йиллар мобайнида ҳал этилиши тўхтаб қолган афғон муаммосининг глобал сиёсат кун тартибига қайтарилиши бу йўналишда Ўзбекистон эришган йирик ютуқ сифатида баҳоланиши мумкин.

Ўзбекистоннинг фаол иштирокида ўтган йил Қатар пойтахти Доҳада кенг қамровли афғонлараро музокаралар бошланди. Бундан ташқари, давлатимиз раҳбарининг БМТ қошида Афғонистон масалалари бўйича махсус доимий қўмита ташкил қилиш тўғрисидаги ташаббуси илгари сурилди. Бу масалаларнинг ижобий ҳал этилиши, шак-шубҳасиз, Марказий ва Жанубий Осиё минтақаларининг сиёсий ва иқтисодий ривожланишига катта туртки беради.

Таъкидлаш жоизки, коронавирус пандемияси, унинг иқтисодий ва ижтимоий шароитга салбий таъсирини камайтириш мақсадида элчихоналаримиз орқали 350 миллион доллардан ортиқ грант ва молиявий-техник маблағлар, 11,6 миллион доллардан ортиқ инсонпарварлик ёрдами, Сирдарё ва Бухоро вилоятларига 1 миллион доллардан зиёд беғараз кўмак жалб қилинди.

Ўз навбатида, Ўзбекистон инсонпарварлику юклари Озарбайжон, Беларусь, Россия, Хитой, Эрон, Венгрия, Қирғизистон, Тожикистон, Афғонистон ва Қозоғистон каби мамлакатларга етказилди.

Т?В фаолиятининг муҳим йўналишларидан бири сифатида пандемия даврида хорижда қолган ватандошларимизга кўрсатилган эътибор қайд этиш мумкин.

Т?В ҳузурида ташкил этилган махсус штаб фаолияти доирасида салкам 600 мингдан ортиқ фуқаро Ватанга қайтарилгани, хорижда оғир аҳволда қолган 100 мингга яқин юртдошларга моддий ёрдам кўрсатилгани мисол тариқасида келтирилди.

Бундан ташқари, мамлакатимизнинг экспорт салоҳиятини кучайтириш ва пандемия шароитида режалаштирилган кўрсаткичларни таъминлаш мақсадида вазирлик ва дипломатик ваколатхоналаримизнинг бевосита кўмагида маҳаллий экспортчилар билан тўғридан-тўғри ишлар йўлга қўйилиб, умумий қиймати 781,5 миллион долларга тенг қарийб 850 та янги экспорт шартномаси имзоланган.

Келтирилган рақамларга кўра, элчихоналаримиз иштирокида хориждаги ватандошлар билан тизимли ишлар йўлга қўйилиб, 30 дан зиёд давлатда истиқомат қилаётган ватандошлар рўйхати – «Олтин дафтар» шакллантирилган.

Шунингдек, Оролбўйи минтақаси учун ?нсон хавфсизлиги бўйича кўп томонлама шериклик траст жамғармасига хорижий донорлардан маблағлар жалб қилишга алоҳида эътибор қаратилган.

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев бошчилигида олиб борилаётган ташқи сиёсатимиз ҳақида кенг жамоатчиликни хабардор этиш мақсадида вазирлик раҳбарияти ва ходимларининг ОАВ билан мунтазам мулоқоти йўлга қўйилгани ҳам алоҳида таъкидланди.

Бугун Президент Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасида Ташқи ишлар вазирлигига белгиланган муҳим вазифалар ижросини таъминлаш бўйича тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

Ушбу жараёнда Ўзбекистон олиб бораётган очиқ, прагматик ва амалий ташқи сиёсатни инобатга олиб ҳамда узоқ муддатли стратегик мақсадларимиздан келиб чиққан ҳолда Ташқи сиёсий фаолият концепциясини такомиллаштирилади, республика ташқи сиёсатининг устувор йўналиши бўлган Марказий Осиё давлатлари билан кўп асрлик дўстлик ва яхши қўшничилик, стратегик шериклик ва ўзаро ишонч руҳидаги алоқаларимизни янада мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Тошкентда “Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий ўзаро боғлиқлик. Таҳдид ва имкониятлар” мавзусидаги халқаро конференцияни юқори савияда ташкил этиш бўйича ишлар олиб борилмоқда.

Асосий хорижий шерикларимиз ҳисобланган Россия, Хитой, Америка Қўшма Штатлари, Туркия, Германия, Франция, Буюк Британия, Жанубий Корея, Япония, Ҳиндистон, Покистон, Бирлашган Араб Амирликлари ва бошқа қатор давлатлар билан кўп қиррали ва ўзаро манфаатли алоқалар янада кенгайтирилади.

Фаолият доирасида хориждаги ватандошларимизни қўллаб-қувватлаш бўйича чора-тадбирларни кучайтириш ҳам вазирликнинг диққат марказидаги масалалардан бири бўлиб қолмоқда.    

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net