Олий Мажлис Сенати раиси ва Е? Марказий Осиё бўйича махсус вакили парламентлараро алоқалар ҳолати ва истиқболлари юзасидан фикр алмашди

25.08.2021 16:08

ТОШКЕНТ, 25 август. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати Раиси Танзила Норбоева бугун Европа ?ттифоқининг Марказий Осиё бўйича янги тайинланган махсус вакили Тери Ҳакалани қабул қилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Парламент юқори палатаси маълумотига кўра, учрашувда сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестиция, шунингдек, таълим ва экология соҳаларидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш, шу жумладан, парламентлараро алоқаларни фаоллаштиришнинг ҳозирги ҳолати ва истиқболлари муҳокама этилди.

Учрашув чоғида «Е?-Ўзбекистон» парламент ҳамкорлик қўмитаси доирасида самарали алоқаларни давом эттириш муҳимлиги қайд этилди. Унинг 15-мажлиси жорий йилнинг ноябрь ойида ўтказилиши режалаштирилган.

Тери Хакала Ўзбекистон халқини давлат мустақиллигининг 30 йиллиги билан самимий қутлар экан, Ўзбекистон Республикаси Преференциялар бош тизими плюс («GSP+») доирасида бенефициар мамлакат мақомини олганини мамнуният билан қайд этди. Бу эса ўзаро манфаатли савдо-иқтисодий алоқаларни кенгайтиришда муҳим босқич ҳисобланади. Томонларнинг бу йўналишдаги ҳамкорликни кенгайтиришга бўлган интилиши ўз тасдиғини топди.

Учрашувда Ўзбекистон ва Е? ўртасида кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги битим лойиҳаси бўйича ишлар якунланишидан манфаатдорлик билдирилгани баробарида бўлажак тадбирларни юқори савияда ташкил этиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Шунингдек, халқаро ва минтақавий сиёсатнинг долзарб масалалари юзасидан ҳам ўзаро фикр алмашилди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net