Олий Мажлис Сенати Раиси МДҲ ПА онлайн-йиғилишида иштирок этди

28.04.2021 10:28

ТОШКЕНТ, 28 апрель. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенатининг Раиси Танзила Норбоева Туркманистон Межлиси томонидан ташкил этилган МДҲ ПА иштирокчи мамлакатлари парламентлари раҳбарларининг «Халқаро тинчлик ва ишончни мустаҳкамлашда парламент аъзоларининг роли» мавзусидаги онлайн-йиғилишида  иштирок этди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Парламент юқори палатаси маълум қилишича, тадбирда МДҲ ПА иштирокчи мамлакатлари, Афғонистон, Покистон, Жанубий Корея, Хитой, Эрон, Туркия, Япония ва бошқа мамлакатлар парламентлари раҳбарлари иштирок этди.

Халқаро тинчлик ва ишончни мустаҳкамлашда парламент аъзоларининг ролини ошириш, шунингдек, мамлакатлар ўртасидаги парламентлараро муносабатларни ривожлантириш масалалари муҳокама этилди.

Сўнгги йилларда мамлакатимизнинг ташқи сиёсати хорижий давлатлар билан дўстлик, ўзаро ишонч, яқин қўшничилик ва ҳамкорликни мустаҳкамлашга қаратилганлиги таъкидланди.

Тинчлик ва ишончни сақлаш йўлида давлатлараро муносабатларни ривожлантириш бўйича мамлакатларнинг саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлаш учун парламент дипломатиясининг аҳамияти таъкидланди.

Томонлар давлатлар ўртасида тинчлик ва ишонч руҳини сақлаш ва кенг тарғиб қилиш бўйича қўшма тадбирлар ҳамда дастурларни мунтазам равишда амалга оширишдан манфаатдор эканликларини билдирдилар, халқаро мулоқот ва парламентлараро ҳамкорликни мустаҳкамлашга келишиб олдилар.

Тадбир доирасида парламентлар раҳбарлари учрашувининг «Халқаро тинчлик ва ишончни мустаҳкамлашда парламент аъзоларининг роли»  якуний ҳужжати қабул қилинди.

Мазкур ҳужжатда кўп томонлама ҳамкорлик ва сиёсий мулоқот асосида дипломатиянинг превентив воситаларидан фаол фойдаланиш назарда тутилган.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net