Олий Мажлис Сенати делегацияси ЕХҲТ Парламент Ассамблеясининг қишки сессиясида иштирок этди

27.02.2021 09:52

ТОШКЕНТ, 27 февраль. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Олий Мажлисининг доимий делегацияси 24-26 февраль кунлари бўлиб ўтган ЕХҲТ Парламент ассамблеясининг навбатдаги қишки сессиясида иштирок этди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Олий Мажлис Сенати ахборот хизмати маълумотига кўра, видеоконференцалоқа шаклида ташкил этилган тадбирда ЕХҲТнинг 57 та иштирокчи давлати ва Ташкилотнинг 11 та ҳамкори парламентлари аъзолари ҳамда ташкилот институтлари вакиллари иштирок этди.

Тадбирда умумий мажлис, шунингдек, ЕХҲТ ПА учта доимий қўмитаси мажлислари ўтказилиб, уларда ЕХҲТ институтлари раҳбарларининг 2020 йилдаги иш якунлари ва 2021 йилга мўлжалланган режалари тўғрисида ахбороти эшитилди.

Сессияда COVID-19 инқирозининг иқтисодий ва экологик оқибатларини бартараф этиш, пандемиянинг демократик институтлар ва сайлов жараёнларига таъсири масалалари муҳокама этилди.

Хусусан, учта доимий қўмита мажлисида Олий Мажлис Сенатининг Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитаси раиси Равшанбек Алимов маъруза қилди. БМТ Бош Ассамблеясининг 2020 йил сентябрь ойида ўтказилган 75-сессиясида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёвнинг илгари сурилган ташаббуслари тўғрисида ахборот бериб, сенатор ташаббусларнинг пандемия ва пандемиядан кейинги даврлардаги долзарблигини таъкидлади.

Сенатор Ўзбекистон раҳбариятининг ташаббуслари превентив хусусиятга эга аниқ чораларни ўз ичига олганлигини таъкидлади ва шу муносабат билан хорижлик ҳамкасбларини пандемия даврида БМТнинг давлатлар ихтиёрий мажбуриятлари тўғрисидаги халқаро кодекси қабул қилинишини қўллаб-қувватлашга, камбағалликка қарши курашиш мавзусини БМТ Бош Ассамблеясининг бўлажак сессиясида асосий мавзулардан бири сифатида белгилашга, шунингдек БРМга эришишда ва инсон ҳуқуқларини таъминлашда парламентларнинг ролини оширишга, шу жумладан БМТнинг махсус резолюциясини қабул қилиш орқали оширишга чақирди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net