Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари ЕХҲТ Д??ҲБ директори билан инсон ҳуқуқлари соҳасидаги ислоҳотлар натижад

30.04.2021 10:29

ТОШКЕНТ, 30 апрель. /«Дунё» АА/. Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари, ?нсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази директори Акмал Саидов Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси (ЕХҲТ Д??ҲБ) директори Маттео Мекаччи билан учрашди, деб хабар  бермоқда «Дунё» АА мухбири.

?нсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ маълумотига кўра, учрашувда ЕХҲТ Д??ҲБ директорига мамлакатимиз парламенти қуйи палатасининг асосий фаолият йўналишлари, хусусан, Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари бўйича қўмита ҳамда ?нсон ҳуқуқлари соҳасида Ўзбекистоннинг халқаро мажбуриятларига риоя этилиши бўйича парламент комиссияси фаолияти ҳақида батафсил маълумот берди.

Парламент фаолияти билан танишиш асносида, Маттео Мекаччи Олий Мажлис Қонунчилик палатасида ?нсон ҳуқуқлари соҳасида Ўзбекистоннинг халқаро мажбуриятларига риоя этилиши бўйича парламент комиссияси тузилганини юқори баҳолади. У Ўзбекистон парламентининг мамлакатдаги шиддатли ислоҳотлар жараёнида фаол иштирок этаётганини эътироф этди.

ЕХҲТ Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси билан имзоланган англашув меморандумлари доирасида ўзаро конструктив шерикликни ривожлантиришнинг истиқболдаги долзарб масалалари муҳокама қилинди.

Маттео Мекаччи ЕХҲТ Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси билан Ўзбекистон ўртасидаги ҳамкорликнинг ҳозирги юксак даражасини маъқуллар экан, инсон ҳуқуқлари ва жамиятни демократлаштиришга тааллуқли қонун лойиҳаларини экспертизадан ўтказишда кўмаклашишга тайёрлигини таъкидлади.

Маълумки, ушбу ташкилот тавсияларини инобатга олган ҳолда, Ўзбекистон Конституцияси, Сайлов кодекси ва бошқа қатор қонунларга ўзгартиришлар киритилди.

ЕХҲТ Д??ҲБ директори Ўзбекистонда сайлов қонунчилиги ва амалиётини бўлажак Президент сайловини ҳисобга олган ҳолда янада такомиллаштириш бўйича конструктив ҳамкорликни давом эттиришдан манфаатдор эканини билдирди.

Мулоқот давомида меҳмон Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотларни ижобий баҳолаб, мамлакатнинг БМТ Ногиронлар ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенцияси ҳамда БМТ Қийноқларга қарши конвенциясига Факультатив протоколни ратификация қилишида кўмаклашишга тайёрлигини маълум қилди.

Маттео Мекаччи Ўзбекистон томонига ?нсон ҳуқуқлари соҳасида таълим декларациясининг 10 йиллигига бағишлаб глобал форум ва Ёшлар ҳуқуқлари бўйича бутунжаҳон конференциясини ўтказишда кўмаклашишга шайлигини билдирди.

Томонларни қизиқтирган бошқа масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net