Нидерландиядан муносабат: Ўзбекистон ўз ташқи сиёсатига содиқ қолмоқда

14.12.2020 10:25

АМСТEРДАМ, 14 декабрь. /«Дунё» АА /. Ўзбекистон-Нидерландия дўстлик жамғармаси раиси Далия Чакар Ўзбекистоннинг Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕО??)да кузатувчи мақомини олиши бўйича ўз муносабатини билдирди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

— Мен Ўзбекистон ҳаётидаги сўнгги воқеаларни катта қизиқиш билан кузатдим. Бунда табиийки, мамлакат Президентининг муҳим халқаро тадбирлардаги иштироки алоҳида устувор аҳамиятга эга, — деди у. — Ўзбекистон Евроосиё иқтисодий иттифоқининг навбатдаги саммити якунлари бўйича ушбу йирик халқаро тузилмада кузатувчи мақомини олди. Мазкур воқеа мамлакат халқаро шериклар билан муносабатларни тенг ва мутаносиб ривожлантиришга қаратилган ташқи сиёсатига содиқ қолаётганидан далолат беради.

ЕО??да кузатувчи мақомини олиш Ўзбекистоннинг энг яқин ва йирик савдо шериклари билан ўзаро иқтисодий алоқаларни ривожлантириш истагини ифодалайди. Бу мутлақо табиий ва мантиқий хоҳиш. Чунки Ўзбекистон Марказий Осиё минтақасида рўй берган тектоник ижобий ўзгаришларнинг «драйвери»  ҳисобланади. Бу ўзгаришлар энг яқин қўшнилар билан иқтисодий алоқаларни янада чуқурлаштиришга ундамоқда.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net