Немис экспертлари: Ўзбекистондаги ислоҳотларнинг мақсади мамлакатни модернизация қилиш ва одамларнинг фаровонлигини оширишга қаратилга

25.01.2020 11:16

ТОШКЕНТ, 25 январь. / “Дунё” АА/. Президен Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига Мурожаатномаси  германиялик сиёсатшунослар, экспертлар ва академик-олимлар ўртасида катта қизиқишга сабаб бўлди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.

Марказий Осиё бўйича эксперт, мустақил журналист Бирнит Ветцель Агентлик мухбирига берган интервьюсида Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида Ўзбекистон тараққиётнинг янги босқичига кўтарилганини таъкидлади.

- Шавкат Мирзиёев халқ ва давлат фаровонлиги,  келажаги учун муҳим қарорларни қабул қилмоқда, - деди у. - Шунингдек, бутун  Марказий Осиёда тинчлик ва барқарорликни таъминлашга хизмат қилмоқда.

Давлат раҳбари парламентга Мурожаатномада Ўзбекистонни ривожлантиришнинг янги устувор йўналишларини белгилади. Улар мамлакат ҳаётининг кўплаб соҳаларини қамраб олди.

Ўйлайманки, бу конструктив ҳужжат бўлди ва у нафақат парламентга, балки бутун халққа йўлланди.

Давлат раҳбари Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар натижаларини ҳам қайд этди.

Жумладан, Жаҳон банкининг «Doing Business» рейтингида мамлакатнинг мавқеи яхшиланди ва Буюк Британиянинг нуфузли "The Economist" журналига кўра, Ўзбекистон йил инвесторига айланди. Албатта бу хорижий  инвесторларни Ўзбекистон бозорига янада фаол ишлашига  хизмат қилади.

 Шунингдек, Ўзбекистон раҳбари замонавий ахборот-коммуникация технологияларни ҳаётнинг барча соҳаларига жорий этиш, илғор халқаро тажрибага асосланган таълим тизимини яратиш, талабалар учун катта имтиёзлар бериш, коррупцияга қарши кураш органини ташкил қилиш ва маҳаллий ҳокимият органлари фаолиятини ислоҳ қилишга жидий эътибор қаратди.

Ўзбек халқига олдга қўйилган мақсадларга эришишни тилайман.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net