Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо давлатлар ички ишлар вазирлари кенгашининг баёноти эълон қилинди

05.05.2020 13:59

ТОШКЕНТ, 5 май. /«Дунё» АА/. ?ккинчи жаҳон урушида қозонилган Ғалабанинг 75 йиллиги муносабати билан Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо давлатлар ички ишлар вазирлари кенгашининг баёноти эълон қилинди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири Ўзбекистон Республикаси ?чки ишлар вазирлиги манбасига асосланиб.

Баёнотда, бундан етмиш беш йил аввал ?ккинчи жаҳон уруши тугагани, ва бу ғалаба шафқатсиз душманга қарши кураш тарихдаги энг оғир синов бўлгани таъкидланган. Жанг майдонларида ва унинг ортида ота-боболаримиз жасорат, қаҳрамонлик намуналарини дунёга намоён этди. Фашист босқинчиларига қарши курашда улар барча оғир қийинчиликларни, машаққатларни ва оғир йўқотишларни ўз елкаларида  мардона кўтариб, уларга бардош берди.

 Вақт ўтгани сайин биз Буюк Ғалабадан узоқлашаяпмиз, аммо ушбу воқеанинг тарихий аҳамияти йилдан-йилга янада ошиб бормоқда, дейилади расмий ҳужжатда.

1945 йилдаги ғалабага муносиб ҳисса қўшганлар хотираси МДҲга аъзо давлатлар халқларини бирлаштирмоқда. Биз ватан озодлиги ва мустақиллиги учун жонини фидо қилганларнинг номини ҳеч қачон унутмаймиз, дея қайд этилади кенгаш баёнотида.

Таъкидланишича, душманни мағлуб этишга ички ишлар ходимлари ҳам муносиб ҳисса қилган. Уларнинг кўпчилиги урушга кўнгилли бўлиб борган. Уруш йилларида ички ишлар ходимлари корхоналарнинг жадал ишлашини таъминлади, фабрика ва электр станциялар хавфсизлигини таъминлади.

?чки ишлар ходимлари ?ккинчи жаҳон уруши жанг майдонларида кўрсатган қаҳрамонликлари қалбимизда абадий қолади, дейилади манбада.

Расмий хабарда қайд этилишича, Буюк Ғалабанинг навбатдаги санаси уруш такрорланмаслиги учун замонавий дунёдаги барча можаролар фақат тинчлик ва музокаралар йўли орқали ҳал қилиниши кераклигини эслатади. Шунингдек, уруш ва унинг оқибатлари бизга ҳар қандай тажовузкор  ҳаракатга фақат адолатли тарзда ёндашиш зарурлигини ўргатди.

“Ҳурматли фахрийлар! Қаҳрамонлигингизнинг тарихий кўлами ва аҳамияти беқиёсдир. Сиз билан ҳар доим ғурурланамиз, ғолиблар авлоди!”, - дейилади баёнотда. 

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net