ДЕҲЛ?, 25 январь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси Ҳиндистон ижтмоий-сиёсий, социал-иқтисодий, академик ва эксперт ижтимоий доиралари вакиллари томонидан катта қизиқиш билан ўрганилмоқда, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.
Ўйлайманки, мазкур ташаббуслар ва эришилган ютуқлар Ўзбекистоннинг минтақада тинчлик ва барқарор тараққиётни таъминлаш йўлида етакчи ўрин тутишини яққол кўрсатмоқда.
- Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев парламентга Мурожаатномасида 2020 йилги энг муҳим вазифалар ва долзарб муаммолар ҳақида батафсил тўхталиб ўтди.
Мурожаатномада илгари сурилган ғоя ва ташаббуслар Президент Шавкат Мирзиёев томонидан Ўзбекистонда олиб борилаётган янгича сиёсатнинг узвий давомидир.
Ҳужжатда қайд этилган долзарб масалалардан бири бу мамлакатнинг транзит салоҳиятидан кенг фойдаланиш бўйича билдирилган фикрлар, деб ҳисоблайман. Ҳақиқатдан ҳам Ўзбекистон ўзининг географик жойлашуви жиҳатдан транзит салоҳиятини ошириб, минтақавий хабга айланиши мумкин.
Бундан ташқари Мурожаатномада таъкидлаб ўтилган рақамли иқтисодиётни ривожланишини таъминлаш, коррупцияга барҳам бериш, таълим сифатини кўтариш ва илм-фан соҳасини сифат жиҳатдан тубдан яхшилаш масалалари Ўзбекистоннинг барқарор тараққиёти учун бениҳоя муҳимдир.
Президент Шавкат Мирзиёев томонидан Парламентга йўлланган ушбу Мурожаатнома ҳозирги босқичда мамлакатда олиб борилаётган “трансформатив бошқарув” сиёсатини ўзида яққол акс эттиради.
- Ўзбекистон Республикаси Президенти ўз маърузасида ҳақли равишда бугунги кунда информацион технологиялар, рақамли иқтисодиётнинг мамлакатнинг ҳаётий муҳим манфаатларига жавоб беришини таъкидлади. Ҳозирги кунда ахборот-коммуникация технологиялари ва рақамли иқтисодиётни давлат ва жамият ҳаётига тадбиқ қилмай туриб мамлакат тараққиёти хусусида сўз юритишнинг имкони йўқ. Бу борада Ўзбекистон ёшлари, жамият, ҳар бир давлат идораси ўз фаолиятига рақамли технологияларни кенг жорий қилиши ва бу йўналишни устивор вазифа сифатида белгилаб олиши зарур эканлиги қатъий белгиланди.
Ўз навбатида сўнгги йилларда Ўзбекистон Президенти ташаббуси билан йўлга қўйилган Президент виртуал қабулхонаси тажрибасини алоҳида таъкидлашни истардим. Ушбу ташаббус ахборот коммуникация технологиялари халқ ва давлат раҳбарияти ўртасида тўғридан-тўғри кўприк вазифасини ўташи ва мавжуд муаммоларни ҳал қилишга самарали хизмат қилишини яққол кўрсатди. Мурожаатномада Ўзбекистон Президенти мамлакатдаги Халқ қабулхоналари билан депутатлар тўғридан-тўғри ишлаши лозимлигини айтди. Бу жуда самарали ва намунали тажрибадир.
Санжив Гупта, “Kusum Healthcare” фармацевтика компанияси ижрочи директори:
- Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Парламентга йўллаган Мурожаатномасини онлайн тарзда кузатиб бордим.
Бизнинг компания фармацевтика йўналишида ишлайди ва бир неча йиллардан бери Ўзбекистон бозорида фаолият олиб боради.
Мурожаатда хорижий инвесторларга яратилган қулайликларнинг янада кенгайтирилиши ва бизнес шаффофлигини таъминлаш бўйича илгари сурилган ташаббуслар қувонарли.
Охирги йилларда Ўзбекистон хукумати томонидан фармацевтика саноатига берилаётган катта эътибордан хабарим бор. Ушбу қулай шароитлардан кенг фойдаланиш мақсадида, яқин келажакда биз ҳам ҳам Ўзбекистонда ишлаб чиқариш фаолиятини йўлга қўйишни режалаштирганмиз.
Ўзбекистон Президенти томонидан хорижий инвесторлар фаолиятига ҳар томонлама кафолат берилаётгани, бунинг учун зарур институционал механизмлар мустаҳкамланаётгани мамлакатингизга хорижий тадбиркорлар эътиборини ошишига хизмат қилмоқда.