МОХ?да Ўзбекистон ва Тожикистон эксперт-таҳлил марказлари билан ҳамкорликни янада кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди

13.04.2022 14:29

ТОШКЕНТ, 13 апрель. /«Дунё» АА/. Марказий Осиё халқаро институтида (МОХ?) Тожикистон элчиси Aбдужаббор Раҳмонзода билан учрашув бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

МОХ? маълумотига кўра, учрашув чоғида мартабали меҳмонга институтнинг мақсад ва вазифалари, фаолиятидаги устувор йўналишлар тўғрисида маълумот берилди.

Тожикистон дипломатик миссияси раҳбари икки давлат раҳбарларининг сиёсий иродаси туфайли Ўзбекистон - Тожикистон муносабатлари юқори босқичга кўтарилгани, ўзаро ҳамкорлик стратегик шериклик даражасига чиққани, кўп йиллик дўстлик, яқин қўшничилик анъаналари жадал ривожланаётганини алоҳида қайд этди.

Суҳбат чоғида Ўзбекистон Президентининг ўтган йил 10-11 июнь кунлари Тожикистонга расмий ташрифи чоғида эришилган келишувларни амалга ошириш, Марказий Осиёда минтақавий шерикликни мустаҳкамлаш, икки мамлакат етакчи эксперт-таҳлил марказлари ўртасида ҳамкорлик кўламини янада кенгайтириш ҳамда қўшма тадбирларни ўтказишга доир масалалар муҳокама қилинди.

Учрашув якуни бўйича томонлар ўзаро ва минтақавий ҳамкорлик масаласи юзасидан мунтазам мулоқот олиб бориб, фикр алмашишга келишиб олди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net