Мисрнинг “Ал-Хабар ал-ёум” газетаcи Ўзбекистонда рақамли иқтисодиёт ва электрон ҳукуматни жорий этиш масалаларига доир мақола чоп этди

26.09.2020 10:08

ҚОҲ?РА, 26 сентябрь. /«Дунё» АА/. Мисрнинг “Ал-Хабар ал-ёум” газетаcи Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев иқтисодиёт тармоқлари ва мамлакат ҳудудларида рақамли иқтисодиёт ва электрон ҳукуматни жорий этиш масалаларига бағишланган видеоселектор ўтказгани тўғрисида хабар чоп этди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Мақолада рақамли иқтисодиёт ва электрон ҳукуматни амалга ошириш соҳасидаги ишлар ҳамда жорий йил якуни ва 2021 йил биринчи чорагига мўлжалланган лойиҳалар муҳокама этилгани қайд этилган.

Миср газетаси 2020 йил Ўзбекистонда “?лм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили” деб эълон қилинганлигига урғу берар экан, давлат рҳбарининг “Рақамли иқтисодиёт ва электрон ҳукуматни кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинганига эътибор қаратган.

Шавкат Мирзиёев соғлиқни сақлаш, кўчмас мулк, аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш, қишлоқ хўжалиги ва таълим соҳаларини рақамлаштириш бўйича келгуси йил якунига қадар 239 та лойиҳа амалга оширилишини юқори баҳоланган.

Ўзбекистон Президенти рақамли иқтисодиёт асосларини ўргатишга ихтисослашган умумтаълим мактабларини ташкил этишга жиддий эътибор қаратгани таъкидланган.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net