Мисрдан муносабат: ?ҲТда Ўзбекистон иштирокининг фаоллашиши Шавкат Мирзиёевнинг минтақа ва қўшни давлатлар билан ўзаро манфаатли муноса

05.03.2021 12:34

ҚОҲ?РА, 5 март. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг ?қтисодий ҳамкорлик ташкилотининг (?ҲТ) 14-саммитидаги иштироки ва унда илгари сурган таклифлари бўйича мисрлик сиёсатшунос, Марказий Осиё бўйича мутахассис Аҳмад Тарабик ўз фикр-мулоҳазаларини йўллади, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

– ?қтисодий ҳамкорлик ташкилотининг навбатдаги мажлисида Ўзбекистон Президенти қатор муҳим масалаларга тўхталиб ўтди, - деди Аҳмад Тарабик. - Коронавирус пандемияси туфайли аксар давлатларда иқтисодий ривожланиш стратегияси қайта кўриб чиқилмоқда, ташқи савдо шартлари ўзгармоқда.  

Шавкат Мирзиёев қайд этганидек, тарихан ўзаро боғлиқ бўлган Ўрта Шарқ мамлакатлари ўртасида пандемия туфайли ўрнатилган савдо ва транспорт чекловларининг бекор қилиниши барча томонларга бирдек манфаат келтиради, савдо-сотиқ ва инвестициялар тикланишини таъминлайди.

Ўзбекистон раҳбари ўз нутқида транспорт-коммуникация соҳасидаги ҳамкорликни устувор йўналиш эканини қайд этди. Минтақа мамлакатларининг географик жойлашуви ва иқтисодий салоҳияти нуқтаи-назаридан қаралса, замонавий транспорт коридорларининг яратилиши нафақат ўзаро савдо алоқаларини ривожланишига, балки улкан Осиё ва Европа қитъаларини боғловчи янги Буюк ипак йўлининг пайдо бўлиши ва минтақа аҳолиси турмуш даражасининг ошишига хизмат қилади.

Эрон орқали Форс кўрфазига чиқувчи маршрутлар яратилиши ва Афғонистон орқали Покистонга қадар темир йўлининг барпо этилиши Марказий Осиё мамлакатларининг Яқин Шарқ ва Жанубий Осиё билан тарихий савдо-сотиқ муносабатларини янада мустаҳкамланишига замин яратади. Транспорт коридорларининг диверсификация қилиниши эса истиқболдаги эҳтимолий сиёсий тазйиқларнинг олдини олишга ҳам хизмат қилади.

Ҳозирда жаҳон иқтисодиёти энергетик транформация бўсағасида турганини инобатга олсак, Ўзбекистон Президентининг қайта тикланувчи муқобил энергия манбаларига илғор технологияларни жалб қилиш бўйича таклифи барча мамлакатлар учун муҳим аҳамият касб этади.

Кўпгина давлатлар, шу жумладан Ўзбекистонда ҳам нефт ва газ заҳираларининг чеклангани иқтисодиётнинг бардавом ривожланиши учун қайта тикланувчи манбалардан, хусусан, қуёш ва шамол энергиясидан фойдаланишни тақазо этади. Бу эса ўз навбатида экологик муҳит яхшиланишига ҳам олиб келади.

Ушбу соҳага ўз вақтида етарлича сармоя киритмаслик эса яқин келажакда жаҳон тараққиётидан кескин ортда қолишга ва тузатиб бўлмас оқибатларга олиб келиши мумкин.

Хулоса ўрнида таъкидлаш жоизки, ?қтисодий ҳамкорлик ташкилотида Ўзбекистон иштирокининг фаоллашиши республика Президентининг минтақа ва қўшни давлатлар билан турли соҳаларда очиқ ва ўзаро манфаатли муносабатларни ривожлантиришга устувор аҳамият қаратаётганидан далолат беради.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net