Мисрда Cotton Campaign коалициясининг ўзбек пахтасига бойкотни бекор қилиш ҳақидаги қарорига бағишланган брифинг ўтказилди

16.04.2022 14:51

ҚОҲ?РА, 16 апрель. /«Дунё» АА/. Мамлакатимиз элчихонаси томонидан  «Cotton Campaign» каолицияси томонидан ўзбек пахтасига қўйилган байкотнинг тугатилганига  бағишланган онлайн-брифинг ташкил этилди, деб хабар бермоқда Дунё АА мухбири.

Тадбирда Миср саноатчилари федерацияси Тўқимачилик саноати палатаси раиси Холид ал-Бухайрий, Тайёр кийим-кечак палатаси раиси Хани Қаддаҳ, шунингдек, «Al-Arian For Trading And Supplying», «Al Habiba for clothes», «Al-Erian For Import And Export Obour Textile», «ARAB NOVELTIES FOR UWEAVING.R.M.G», «Egyptian Spinning & Weaving Co.», «El Rehab Company», «Funny Bunny For Garments», «TM Fashion Factory and Hotel Supplies» сингари йирик тўқимачилик компаниялар вакиллари ҳамда  ОАВ ходимлари иштирок этди.  

Анжуман қатнашчиларига Ўзбекистонда мажбурий ва болалар меҳнати тўлиқ бартараф этилгани натижасида халқаро нодавлат нотижорат ташкилотлари коалицияси – Cotton Campaign ҳамда жаҳондаги машҳур брендлар томонидан Ўзбекистон пахтаси ва тўқимачилик маҳсулотларига нисбатан илгари ўрнатилган бойкот бекор қилингани ҳақида маълумот тақдим этилди.

Халқаро меҳнат ташкилоти, АҚШ Давлат департаменти ва Меҳнат вазирлиги ҳамда Cotton Campaign халқаро коалициясининг таклиф ва тавсиялари асосида мамлакатимизда ўтган беш йилда бу йўналишда изчил сиёсат олиб борилгани алоҳида таъкидланди. Хусусан, мажбурий меҳнатдан фойдаланганлик учун жиноий жавобгарлик чоралари кучайтирилганлиги, қишлоқ хўжалиги соҳасининг ислоҳ қилинганлиги, шунингдек, пахта ишлаб чиқариш, унинг нархи шакллантирилиши ва мажбурий сотилишини давлат томонидан тартибга солишдан воз кечилгани қайд этилди.

Миср вакиллари, ўз навбатида, давлатимиз раҳбари раҳнамолигида Ўзбекистонда мажбурий меҳнатга қарши кураш бўйича олиб борилаётган ислоҳотларни эътироф этди. 

АҚШ ва Европа мамлакатларига тўқимачилик маҳсулотларини экспорт қилувчи Миср компаниялари Ўзбекистон ип-калаваси ва матосига бўлган қизиқиш янада ортганини билдирди. Улар мамлакатимизнинг йирик тўқимачилик корхоналари билан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш ва мустаҳкамлашни режалаштираётганини маълум қилди. 

Ўзбек пахтасига нисбатан бойкотнинг тугатилиши ҳақидаги хабарлар Миср оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилмоқда. Хусусан,  ушбу мавзудаги материаллар «Асия ал-Йаум», «ал-Мисрия» ва  «Сада эл-Билад» каби нуфузли нашрларда чоп этилди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net